Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кинодаги Никохланиш масаласи

00:00 / 11.03.2012 | eski savollar | 1148
БИСМИЛЛАХИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ. Аллоҳ таолога Ўз жалолига лоиқ хамду санолар бўлсин! Ортларидан набий йўқ Зотга дуруду саловотлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Барчага маълумки бир неча йиллардан бери диёримизда кино бизнеси жуда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Кузатишлар шуни кўрсатадики, ойнаи жахонда ва кинозалларда намоиш этилаётган фильмларнинг аксарияти; ёшлар хаёти, оила ва никох, турмуш қуриш ва ажрашиш каби мавзуларда суратга олинмоқда. Мана шу фильмларни баъзиларида фильм қахрамонларини никохлаш маросимлари хам суратга олинган бўлиб, "фалончини никохингизга қабул қилдингизми?" дейилса йигит "Ха, қабул қилдим" деса, қиз ҳам "Ха, розиман" деган маънодаги лавхалар ҳам бор. Ахир шариат қоидаларига кўра: "Икки ишни чини хам, хазили ҳам чин. Улар нихох ва талоқдир", дейилган. Шариатнинг шу қоидасига мувофиқ мана шу каби фильм "қахрамонлари" ўзлари билмаган холда бир-бирларига никохланиб қолмаяптилармикин? Агар шундай бўлса, бу холатларни охири жуда хам аянчли-ку. Шунга ўхшаш холатларни олдини олиш учун баъзи кишиларимиз томонидан айрим уринишлар қилинган бўлиши мумкин, аммо натида сезилмаяпти. Фазийлатли Шайх жаноблари! Шунга ўшхаш холатларни олдини олиш бўйича фильм ижодкорларига шариат олдидаги маъсулиятларини унитмасликлари, оила ва никох масалаларида шариат қонунларига амал қилиш лозимлигини, никох масаласи жуда жиддий нарса эканлиги яна бир бор эслатиб қўйсакмикин, деган ўйлар билан Сизга мурожаат этмоқдамиз... Биз сизни яхши кўрамиз. Барча ишларимизда Аллоҳ таоло мадаткоримиз бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биз ҳам сизни яхши кўрамиз. Албатта, уларга эслатиб қўйиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat