Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинларнинг уйларидаги хочлар

12:07 / 28.04.2020 | Shamshaddin | 1463

Ассалому алайкум! Агарда бир мусулмон одам чет элга (масалан: Россияга, Хитой, Хиндистонга) узоқ муддатга саёҳат ёки иш юзасидан борса. Албатта квартира ёки бирор бир меҳмонхонага жойлашади. Агарда ўша жойлашган квартирасида ёки мехмонхонасида ғайри динларнинг (Хоч, Хайкал, Будлари) жойлаштирилган ва безатилган бўлса шундай хонада яшаш мумкинми? Агарда тунаш учун ёки узоқ муддат вақтинча яшаш учун бундан бошқа жой бўлмаса бундай ҳолатда қандай йўл тутган мақул?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни уйларида яшаш мумкин. Пулини берганингиздан кейин ўша нарсаларни олиб қўйишларини илтимос қиласиз. Буни имконини қила олмасангиз, ўша нарсаларни устини ёпиб қўясиз. Мусулмон ғайратли бўлиши керак. ҳар нарсага кўниб ўтиравериш тўғри эмас. Хусусан Аллоҳ норози бўладиган ишларда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat