Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Курбонликдаги куйнинг хукми?

00:00 / 17.12.2007 | eski savollar | 4806
Хурматли Шайх хазратлари. Бизни саволимиз курбонликдаги куй хакидадир. Биз бозорга куй сотиш учун борган эдик. Куйимизни кулогида озгина киркилган жойи борлиги учун айрим кишилар "курбонликка булмайди!" дейишди. Биз кулокнинг 3 дан 1 ри киркилмаган булса булади деб эшитгандик. Шу хакида аникрок маълумот берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қурбонликка айланбош, шохсиз, бичилган ва қўтир ҳайвонларни сўйса бўлади. Аммо ўта озғин ва сўяр жойга юриб бора олмайдиган чўлоғи бўлмайди. Шунингдек, қулоғи, кўзи, думбаси ва думининг учдан бири кетгани ҳам бўлмайди.Бу ҳукмларнинг далили ҳадисларда келган.Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда туриб, бармоқларим У зотнинг бармоқларидан қисқа, бармоқ учларим У зотнинг бармоқ учларидан кичкина:«Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас; ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон, беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон, чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон ва мияси чатоқ ҳайвон», дедилар».Сунан эгалари ривоят қилган.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни кўз ва қулоғини яхшилаб кўриб олишимизга; ғилайни, муқобалани, мудобарани, харқони ва шарқони қурбонлик қилмаслигимизга амр қилдилар. Мен:«Муқобала нима?» дедим.«Қулоғининг бир томони кесилган», деди.«Мудобара нима?» дедим.«Қулоғининг учи кесилган», деди.«Шарқо нима?» дедим.«Қулоғи ёрилган», деди.«Харқо нима?» дедим.«Қулоғи белги учун йиртилган», деди».Сунан эгалари ривоят қилган.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоғи кесик ва шохи синиқларни қурбонлик қилишдан қайтардилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Қурбонликка танланган ҳайвоннинг баркамол бўлиши лозимлиги ҳақидаги ҳадиси шарифлардан иккита ҳикматни мулоҳаза қиламиз.Биринчи ҳикмат:Мусулмонларнинг Аллоҳга нисбатан юксак одоблари.Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу нуқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир.Иккинчи ҳикмат:Камбағалларнинг кўнгилларини кўтариш. Уларга яроқсиз бўлиб қолган, нуқсонли ҳайвонлар гўштини эмас, энг афзал ҳайвонлар гўштини совға қилиш яхши иш. Бунда камбағалларнинг кўнгиллари кўтарилади. Ўзларини муҳтарам кишилар сифатида ҳис этадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat