Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳатингизга муҳтожман.

00:00 / 20.03.2012 | eski savollar | 525
. Мен бошимдан жуда кўп азобу-уқубатларни ўтказдим. Оллоҳга шукр, ҳаммаси ортда қолди. Билиб билмай қилган гуноҳларим ҳам кўп бўлган. Ҳамма нарсанинг сабаби бор деб ўйлайман. Оллоҳга шукрлар бўлсинким 5 маҳал намозни ўз вақтида ўқиб юришга ҳаракат қилмоқдаман. Лекин барибир ичимда қандайдур қурқув бор. Доимо хавотирда юраман. Завжи ҳалолим ҳам фарзандларим ҳам Оллоҳга шукр ёнимда. Қилган гуноҳларимни Оллоҳим кечирармикин деган хавотирим ҳам бор. Қуръонни ҳам араб имлосида ўқимоқдаман (мутахассислигим бўйича арабшуносман). Қурқувни енгишим учун нима қилишим керак? Ноўрин савол берган бўлсам минг бора узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тавба чин дилдан бўлса, надомат чекилса, гуноҳ қайта қилинмаса, ҳаммаси яхши бўлади. Ибодатда яна ҳам ихлосли бўлишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло мағфират қилишга қаттиқ ишонинг, ҳаммаси ўтиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat