Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассалому Алайкум!

00:00 / 20.03.2012 | eski savollar | 181
Ассалому Алайкум! Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари... Аллоҳ сизнинг қилаётган савобли амалларингиз учун Жаннатни то'сиқсиз қилсин.Биламизки ҳозирги пайтда Мусулмон бо'лиш анча қийинлашган... Аммо Иймони бор қизлар ко'п лекин ко'пчилик ота-оналар о'з қизларига ҳижоб о'рашни та'қиқлайдилар. Яна кимлардир ҳеч бо'лмаса намозга ко'нмайдилар. Ко'пчилик Қизлар виждон азобида қийналиб яшашади, аммо буни атрофдагилар сезмайдилар. Айниқса Она аёл бо'ла туриб намоз о'қисанг, исломий китобларни о'қисанг, о'рансанг ёмон ё'лга кириб кетасан, сен шунақа фе'лга эгасан деганда бу гапларни ко'тариш қанчалик азоб ва аламли эканини билсангиз керак... Қадрли Шайх Ҳазратлари Сиздан Илтимос бизнинг ҳам ҳаққимизга Дуо қилинг...? Келажакда мо'мин фарзандларни насиб этсин, касал бо'лган, бепушт бо'лганларга фарзанд ато этсин... Аҳир бу дунёни яратган Аллоҳ учун бу нима бо'либди, Гарчи Аллоҳ Қудратли ва Ягона Илоҳ экани сир эмас. Илтимос бизнинг ҳаққимизга дуо қилинг, бизни ҳам ҳидоятга бошласин, жаннат ё'лимизни осон айласин....

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Минг афсуслар бўлсинки, сиз айтган каби “она” номини булғаётганлар ҳали анчагина бор. Улар миялари қотиб қолган толесизлардир. Улар ўз болаларини ҳам ўзлари каби бахтсиз бўлишини истайдилар. Аммо иншааллоҳ, улар бу ёвуз ниятларига етмайдилар. Сиз каби фарзандларни Аллоҳ таоло Ўз ҳидоятига бошлаб қўйган ва улар доимо шараф эгаси бўлиб қоладилар.Аллоҳ таоло барчамизни Ўз ҳидоятига бошласин! Нобакор ота-оналарга ҳам инсоф – тавфиқ ва рушду ҳидоят берсин. Сизга ўхшаган фарзандларга икки дунёнинг бахту саодатини, шону шарафини берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat