Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийда масаласида савол

00:00 / 21.03.2012 | eski savollar | 381
Ассалому алайкум.Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ йўлида қилаётган ишларингиздан Ўзи рози бўлсин. Устоз мен бир нозик масала бўйича савол бермоқчиман, ижозатингиз билан. Устоз аҳли сунна ва жамоа Аллоҳ азза ва жалланинг барча сифатларига шубҳасиз ишонишади. Аллоҳнинг кўзи, қўли борлигига тўлиқ ишонилади, лекин савол берилмайди, чунки бидъат. Энди, Ашъария ва Мотрудия ақидаларида шу жавбҳада камчилик бор экан. Ҳозирда Ашъария ақидасидагилар Аллоҳнинг баъзи сифатларига ишониб, баъзиларини инкор қилишар экан. Чунки агар шундай десак биз Аллоҳни махлуқотларга ўхшатиб қўйишимиз мумкин, дер эканлар. Савол шуки, устоз бу ҳақидаги мақолангизни ўқидим ва тушунмаган жойим сиз уларни тўғри эканини тасдиқлагансиз, ундай бўлса, Аллоҳнинг баъзи сифатларини таъвийл қилишларига нима дейсиз? Ёки, Мотуридийлар иймон заифлашмайди, лекин амал заифлашади деса, бу ҳадисларга зид эмасми? Масалан, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг иймони бутун мусулмонлар иймонидан оғирлиги ҳақида ҳадис ёки зино вақтида инсоннинг иймони ечирилиши маъносидаги ҳадисга зид эмасми?Жазокаллоҳу хойрон. Ассалому алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ашъарий ва Мотуридий мазҳабларидан бошқа яна қандай аҳли сунна ва жамоалар бор?Сиз келтирган мисоллар аввал ҳал этиб бўлинган гаплар. Уларни Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига оид истаган ақийда китобидан ўқиб олишингиз мумкин. Агар арабчани билсангиз, албатта.

Топ рейтинг www.uz Openstat