Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлми аниқ бўлган инсонни тавбаси

00:00 / 28.03.2012 | eski savollar | 1060
Ҳурматли Устоз сиздан со'рамоқчи бо'лган саволим қуидагича:Агар бир инсонни о'лиши аниқ бо'лса дейлик тузалмат давоси ё'қ дардга чалинган бо'лса ёки о'лим ҳукмига ҳукм қилинган бо'лса ёки бо'лмасам фожиасига дуч келса (авиаҳалокат, авария, чо'киш, ёниш ва шунга о'хшаган бошқа ҳолатлар) ва бирданига Аллоҳ эсига тушиб оҳиратни эслаб шаҳодат калимасини келтирса (шу вақтгача 5 вақт намозини ҳам тузукроқ о'қимаган) шариатимизда ундай инсонларнинг ҳукми нима бо'лади ?агарда саволим но о'рин бо'лса узр со'райман ҳатолари бо'лса узр со'райман Аллоҳ дин ё'лида қилаётган ишлариздан о'зи рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзи мусулмон бўлиб дангасалик қилиб юрган одам бўлса, яхшилик умиди бўлади. Иши Аллоҳ таолога ҳавола бўлади. Умуман тавба қилмай юрганлар ва Исломдан бехабарлар бўлса, ўлимга кўзи етгандаги тавбаси ва иймони фойда бермайди.Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади.“Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз”.Кофир ҳолида ўлганларнинг иши ўз-ўзидан маълум: улар тўппа-тўғри дўзахга равона бўладилар. Уларнинг тавбалари ботил ва ҳеч қачон қабул бўлмайди. Аммо мўмин бўлиб туриб, мўминликка тўғри келмайдиган иш қилганларчи? Уларга иймонлари ҳурматидан ўзини ўнглаб олиш имкони берилган эди. Тавба эшиги очилган эди. Улар гуноҳлардан тавба қилишлари, яъни, қайтишлари лозим эди. Арабчада «тавба» сўзи «қайтиш» маъносини англатади. Гуноҳдан қайтиб, савобга юриш керак эди. Аммо вақтида бу ишни қилмади. Энди ўлим кўзига кўриниб қолганда, тавба қилдим, деганидан нима фойда?

Топ рейтинг www.uz Openstat