Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳадисга амал

00:00 / 26.02.2009 | eski savollar | 1851
ассалому алайкум устоз Шайҳ ҳазратлари мени анчадан бери бир савол қийнаб келади бир ҳадис о'қисам унга амал қилишни бошласам бизни машабда унинг ҳукми бошқача бо'либ чиқади. шунда уни ташлаб машабдаги ҳукимни қиламан лекин о'қиган ҳадисимга амал қилмаётганимдан ко'нглимда қандайдир г'ашлик бо'лади устоз яна ба'зи акаларимиз айтишича олимлар (менимча машаб олимлари) агар бирор саҳиҳ ҳадис топсанглар мени китобимни улоқтиринг яни мени ёзган китобдаги ишни эмас балки о'ша ҳадисдаги буйруг'ни қилинг деган экан шу гап то'г'рими бунга нима дейсиз илтимос маслаҳат беринг. жавобингиз учун олдиндан раҳмат Оллоҳ сиздан вабиздан рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шунинг учун, олимлар оят ва хадислар асосида ёзган фикхий китобларни ўкиб, ўшандаги оят ва хадисларга амал килиш керак. Диний илмларни яхши ўкиб ўрганмаган киши ўзича хадиснинг таржимасига амал киламан деса, сизга ўхшаган холатга тушиб колади. Кейин, сиз ўкиган нарсага яхши эътибор ила ўкинг. Мазхаб олимлари, китобимни улоктиринг, деган эмаслар. Улар, гапим сахих хадисга тўгри келмаса, уни улоктириб хадисни олинглар, деган маънодаги гапни айтганлар. Сиз билан биз бу ишни килишимиз осон эмас. Чунки, бу ишни килишга хам етарли илм керак. Бизда эса, ўша илм йўк. Биз чала таржима килинган хадисни тушуна олмай хунобмиз. Биз билан сизнинг хозиргига ўхшаб хайронликда колмаслигимиз учун мазхаб уламолари хамма кийинчиликни ўзларига олиб, ишни осонлаштириб, китобларига ёзиб кўйганлар. Фикхий китоблари ва хадисларнинг шархи бор китобларни ўкисак, яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat