Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром луқма

17:18 / 14.05.2020 | Dilfuza Nishonova | 2064

Ассалому алайкум! Мен ҳомиладор вақтимда бошиқоронги бўлиб чўчқа гўштидан сала егим келиб 1-2марта истемол қилган эдим. Фарзандим дунёга келди, етти муччаси соғ, иймонли бола бўлди. Динга жуда қизиқар, суралар ёдлар эди. Аммо охирги вақтларда мени ҳам отасини ҳам кўп дилимизга озор бериб бошқа насроний ва буддизимга қизиқадиган, бизни диндан узоқлашаётганини гувоҳи бўлиб турибман. Жуда кўп гаплашишга ҳаракат қилдим, аммо мен билан суҳбатлашишни ҳоҳламайди. Яхшилаб ойласам ўша еган ҳаром луқмамни тасири деган фикр ҳаёлимга келди. Энди мен нима қилишга ҳайронман. Ахир ўша мен еган ҳаром луқма вақт ўтиши билан фарзандимга тасир қиляпти. Нима қилсам ушбу қилинган гуноҳни Аллоҳим кечириб фарзандимга иймон бераркин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноумид бўлмасдан таҳажжудларда дуо қилинг. Аллоҳ таоло аёл зотини яратиб, унга энг оғир, энг машаққатли ва энг шарафли бир вазифани юклаган. Бу жамиятга, динга кадр етказиб бериш. Ислом умматининг оналари бу вазифани адо қилиш учун тинмасдан меҳнат қилишди, аъло даражада бажаришди. Бажара олиши учун лойиқ бўлишди. Имом Бухорийнинг онаси ўғли Имом Бухорий бўлиши учун дуоси мустажоб бўладиган даражага етишга интилди. Бунинг учун шунчалар меҳнат қилдиларки, натижада имом Бухорий кўзлари ожиз бўлганида кўзи очилишлиги ҳақида дуо қилганларида Аллоҳ ижобат қилди. Ҳар қадамида имом Бухорийни йўлини супириб тозалаб Аллоҳга боғланди, боласини ҳам Аллоҳга боғлашга ҳаракат қилди. У она нафақат дуо қилишга балки дуоси мустажоб бўладиган даражага етишишга ҳаракат қилди. Ота эса замонасининг энг катта бадавлат кишиси эди. Ўша бойликни имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ умр бўйи илмга сарфладилар. Ҳеч қандай касб кор қилмадилар. Оталари ўз бойликлари ҳақида “Бунги бир кумуш танга ҳам шубҳали пул аралашмаган” деган эканлар. Сизни вазифангиз нафақат дуо қилиш, балки дуоси ижобат бўладиган даражага етишга ҳаркат ҳам қилишдир. Шуни ҳаракатида бўлинг ва дуо қилинг. Шу билан хатони ювишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat