Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гумон пул ишлатиш

22:07 / 24 январь | abduqaxxor abdurashidov | 239
Ассалому алайкум! Батафсилроқ ёзаман тушунарли бўлиши учун, айибга буюрмайсизлар. Россияда 11ой заводда ишладим. Ишлаб юрган вақтимда ўзбеклар ватанга кетишганидан сўнг завод томонидан банк карталарига пул тушди. Мен хам келдим Ўзбга, лекин менга хам пул тушишини кутмагандим, россияда ишлатиб юрган сим картамга смс келди, яъни банк хар ойда хизмат хаққи олади. Менга хам шу тарздаги смс келди ва смснинг энг тагида Баланс: 19800 рублча (тахминан) пул бор эди. ўша жойдаги дўстим ва бир акадан сўрадим қаерданан тушди экан деб. Улар айтишди: ха энди сизи ризқиз экан тушибтида дейишди ва менга 200$ жўнатишди. Хозирда бу пулларни ишлатганим йўқ. Россиядан кеганимдан сўнг бир марта телефон бўлди рус номердан ва бошқа яна бир номердан 2 марта. Бу номерни дўстимдан суруштириб беринг десам айтдики: бу магазиннинг номери экан деди. Биринчи номерди эса билмадим кимники эканлигини. Балким шу номерни эгаси менга шу пулни адашиб тушуриб юборгандир деб ўйлаяпман, лекин шунча пул тушуриб бир марта тел қилиб кифояланмаса керак деб хам ўйлаяпман. Шу пулни олганимдан кейин тахминан бир ойдан сўнг оёғим оғриб қолди. Бу жойда хам икки хил ўйлаябман:1. Балки бу пул бировники бўлса менга насиб қилмасдан Аллоҳ шу дардни бердимикин деб ўйлаяпман. 2 Балким Аллоҳ мени касал бўлишимни билиб шу пулни менга етказгандур деган ўй хам келаяпти. Эртага даволанишимнинг охирги куни, Худо хохласа оёғим Худога шукур яхши аммо бир оз оғриқ бор. Худога шукур пулга зориқишим йўқ. Агар бу пуллар менга тегишли бўлмаса ёки бу пулларни масжидга берсам бўладимикин деяпман. Агар бу пуллар харом бўлсачи масжидга бериб бўлармикан деяпман хам. Агар бошқача ўйласак бу пулларни ишлатсам хам бўлса керак, чунки бу пуллар менинг шахсий хисоб рақамимга тушганку деган ўй хам бор. Бу ўйларни қайси бирига кўнишни хам билмаяпман. Бу ўйларни қайси бири шайтоннинг васвасасию қайси бири виждонимникилигини билолмаяпман. Илтимос йўл кўрсатинглар. Аллоҳ ишларингизга ривож берсин. Қимматли вақтингизни аямаганингиз учун раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Масжидга бермасдан ўз эгасига қайтаринг. Масжидга у каби ҳаром пуллар берилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat