Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ билан даволаниш ва олилавий масала...

00:00 / 02.04.2012 | eski savollar | 722
Ассалому алайкум, Хазрат.Авваломбор саволим сал узунрок булади, Сиздан узур сурайман, лекин бу масала менинг хаётимни белгилайди...2006йилда уйланганман 3та фарзандим бор. Аёлим РАК касали булиб колган. Шифокорлар кимё усулидан фойдаланишни таъкидлашди, лекин бу даволаш усули билан факат инсон умрини узайтиришар экан, туликлигича даволашмас экан. Шунинг учун Оллохга таваккал килиб табиий усул билан даволанишни бошладик, аникрок килиб айтсам, Шевченко деган олимнинг илмий асосда исботлаб берган манбаси асосида фойданаяпмиз (купчилик одамлар даволаниб кетгани кузатилган экан). Агар хаммаси яхши булса 2-3 йилларда даволаниб кетар экан. Унда ёзилган даволаш усули куйидагича: 30мл тозаланмаган писта ёгига худди шунча микдорда 40 даражали спирт, яъни арок аралаштирилиб ичилади. 10кун давомида дакикагача аник вактда 3 махал ичилиши керак (агар режимга амал килинмаса касаллик жараёни 2 баравар тезлашар экан), кейин 5кун дам, кейин 10 кун, кейин 5кун дам, кейин яна 10 кун, кейин 2хафта дам олиб яна бошидан шу цикл давом эттирилади. Аёлимга алохида таъкидлашим керак, тинчлик керак, асабийлашмаслиги керак, терлаш мумкин эмас, эгилиб куп иш килиш мумкин эмас, кискарок айтсам "нагрузка" килиш мумкин эмас.Биринчи саволим шу даволаш усулиданиб нотугри иш килмадимми?Кейинги масала юкоридаги масалага боглик... Оилада биз 2 угил ва 2 кизмиз. Битта опам турмуши булмаган, ховлида ота-онам, опам, унинг угли ва менинг оилам турамиз. Уйда доим уруш жанжал булади, узингиз биласиз кайнона-келин муносабатлари, тозалик масаласида баъзи камчиликлар ва х.к. . Акамлар алохида квартирада туришади. Утган ой операция булганди, хозиргача акамларникида турибди. Аёлимнинг даволаниши учун биз тузалиб кетгунича квартирага чикиб туришга келишгандик ва бунга ота-онам тузалиб кетса булди дегандек килишганди. Биз утмокчи булган квартира бушаб колганди. Ота-онамга квартирага олинадиган курпа-гилам дегандек нарсаларни кайсиларини олса булади деганга ухшаш савол билан мурожаат килгандим, кечга бориб дадам ичларида колиб кетмаслиги учун мени чакириб гапирдилар, йигладилар. Тугрисини айтсам аёлим операциясидан олдин озгина жанжал булганди ва аёлим бу уйда турмайман деганди. Шу фактни олиб ота-онам хозир чикиб кетсанг хеч качон кайтмайсан дедилар. Менга кредит олибми ёки у бу кимдан ёрдам сурабми вакт кетказмасдан уй харакатини кил дедилар. Бу гаплардан кейин акамлар билан гаплашгандим, 2та вариантда бирини килмокчимиз, акамлар оиласи билан ховлига келадиган булишаяпти ва биз акамларникига чикадиган булаяпмиз, лекин буни ота-онам маъкулламаслик эхтимоллари катта, чунки акамнинг феъллари сал тор, опам эса ичимда жиним бор деб доим у ёгим огрияпти, бу ёгим огрияпти деб факат узини укитиб юради... 2-вариантда опам акамлар билан туради ва биз ховлида тураверамиз, лекин бу 2ла вариантга хам аёлим кунмай, квартирага чикаман деб жанжал килаяпти, бошкаларни халоватини бузгим келмаяпти деяпти... Умуман булмаса 3-вариантни айтмокчиман, аёлим битта болам билан квартирада туради, мен битта болам билан ховлида тураман ва унинг олдига бориб тураман, кизим эса хозирда акамлар билан кенайим эмизадилар...2-саволим, кандай йул тутайин?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Даволаш маъносида, агар ишончли табиблар ушбу дарднинг бундан бошқа давоси йўқ деса, бўлади.2. Учинчиси афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat