Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

талок хакида

00:00 / 02.04.2012 | eski savollar | 1174
Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари. Кириб келган бахорий байрам "Навруз" байрами билан Сизни муборакбот этаман. Саволим шундан иборат эдики...Мен айолим билан турмуш курганимизга уч йил булди. Аллохга шукур битта кизимиз бор.Олти ой аввал айолим хомиладор булиб колди, мен албатта бу хабарни эшитиб жудахам хурсанд булдим. Лекин айолим хомила киз буладиган булса уни олдириб ташлашини менга айтди. Мен албатта бундан жуда жахлим чикди ва бу хомилани олдириб ташласен катта гунох булади кизми, угилми Аллохни бергани деб унга тушунтирдим. Жахл устида агар бу хомилани олдириб ташласанг "талоксан" дедим...Хуллас хомилани кизми, угилми, олдирмайдиган булдик...Орадан беш ой утиб айолим жуда каттик шамоллаб колди ва бу хомилага зиён етди. Малакали врачлар маслахатлашиб ушбу болани (хомилани) олиб ташлаш кераклигини айтишди. Биз канча урунсак хам Аллохни иродаси экан хомила коринда нобуд булди. Ва уни олдириб ташладик...Савол: Ушбу вазиятда эри-хотинни орасига талок тушадими ёки йукми?Олдиндан жавоб учун рахмат..Шайх хазратлари Аллохдан Сизга соглик саломатлик, ишларингизга ривож, оилангизги тинчлик хотиржамликни сураб коламан. Режалаштирган сафарларингиз бехатар булсин... Омийн...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иншааллоҳ, талоқ тушмайди. Чунки, қоринда ўлиб қолган болани олдириш, ҳомилани олдириш эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat