Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк хакида

00:00 / 28.12.2007 | eski savollar | 1366
Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари. Куръони каримда Аллох ширкни кечирмаслиги хакида оятлар келган. «Ирфон таквими»нинг 2007 йил 4-чорагида куйидагилар ёзилган:«…Демак , «Шубхасизки, Аллох узига шерик кушганларнинг гунохини кечирмайди» (Нисо, 48) оятидаги катъий хукм тавба килмаган бандалар хусусидадир…»Бундан, бир одам муъмин булгани холда ширк ва куфр амалини килиб куйиб, кейин тавба килса, тавбаси кечирилиши мумкинлигини тушуниш мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Гапни ўйлаб гаприш керак. Тавба кечирилмайди. Тавба банда томонидан қилинади, Аллоҳ томонидан эса қабул қилинади. «Тавбаси кечириладими?» деса кулгули гап бўлади. Тавбаси қабул бўлса, гуноҳи кечириладими, дейиш керак. Ҳа, бир одам мўмин бўлган ҳолида ширк ва куфр амални қилиб қўйиб кейин тавба қилса, Аллоҳ тавбасини қабул қилса, гуноҳи кечирилиши мумкин.Бу ҳақда «Талхийси шарҳи ақийдатут тоҳавийя» китобида қуйидагилар келган:ГУНОҲИ КАБИРА ҚИЛГАНЛАРНИНГ ДЎЗАХДА БАРДАВОМ ҚОЛМАСЛИКЛАРИ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид-тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У зотни таниган ҳолларида рўбару бўлганларидан кейин дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва ўз фазли ила афв этади. Аллоҳ ¤з китобида: «Ва ундан бошқани хоҳлаган кимса учун мағфират қилади», (Нисо: 48) деган. Агар хоҳласа, уларни ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса, жаннатига юборади. Бу, Аллоҳ таоло ¤з аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчилар Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовар бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Эй бор Худоё, эй Ислом ва Унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи сенга у билан рўбарў бўлайлик. Шарҳ: Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан бўлган гуноҳи кабира қилган одам тавҳидга эътиқод қилган ҳолида ўлса, дўзахда бардавом қолмас. Яъни, дўзахда абадий азобланмас. Гарчи ўлимидан олдин қилган гуноҳи кабирасига тавба қилмаган бўлса ҳам. Аммо, Роббисига рўбарў бўлганда иймонли бўлган одамлар, Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва ҳукми остидадирлар. Агар У зот хоҳласа уларни мағфират қилиб, ўз фазли ила афв этади. Агар хоҳласа уларни дўзахда азоблайди. Бу эса, Унинг адлидандир. Сўнгра уларни ўз раҳмати ила шафоатсиз ёки аҳли тоатининг шафоатлари ила дўзахдан чиқарди. Гуноҳкорлар бировни шафоат қила олмайдилар. Мағфират ва шафоатдан кейин эса, уларни жаннатга юборади. Бунинг сабаби Аллоҳ таоло иймон аҳлини яхши кўрганидандир. Уларни икки дунёда кофирларга ўхшатмаганидандир. Чунки, кофирлар Аллоҳнинг ҳидоятидан ноумид бўлган. У зотнинг муҳаббатига сазовор бўлмаганлардир. Муаллифнинг «Дўзахда бардавом бўлмаслар» деганидан, хаворижларнинг, гуноҳи кабира қилганлар дўзахда бардавом қолурлар, деган гаплари ботил экани билинади. ГУНОҲИ КАБИРАЛАР НИМАЮ, ГУНОҲИ САФИРАЛАР НИМА? Уламолар бу хусусда бир неча хил гап айтганлар. Энг кучли ва тўғри гапга биноан, гуноҳи кабира - ҳадд жазосига лойиқ, яъни, шариатда жазоси белгилаб қўйилган гуноҳ ёки дўзахга киришга, лаънатга ва ғазабга сазовор қиладиган гуноҳлардир. Гуноҳи сағира (кичик) эса: «Бу дунёда ҳаддга лойиқ эмас, у дунёда дўзах, лаънат ва ғазаб ила қўрқитилмаган гуноҳлардир. Юқоридаги таърифни Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, Ибн Уяйна ва Аҳмад ибн ҳанбаллар айтганлар. Ушбу таъриф орқали гуноҳи кабира билан гуноҳи сағира орасидаги фарқни очиқ-ойдин билиб олиш мумкин. Бошқа таърифлардан эса, билиш мушкул.Далил: 1. «Агар ўзингиз қайтарилган нарсанинг катталаридан четда бўлсангиз, сизларнинг ёмонликларингизни беркитамиз ва ҳурматли кирар жойга киритамиз». (Нисо: 32) Кимки Аллоҳнинг ғазаби, лаънати ва дўзахи ила қўрқитилган бўлса, бу гўзал ваъдага ҳақдор бўла олмайди. Муаллифнинг «Гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам», деганидан мурод таъкидлашдир. Чунки, тавба гуноҳларни ювиб юбориши аниқ, бунда ҳеч ким хилоф қилмаган. Хилоф тавба қилмаган одам ҳақида бўлган. Муаллифнинг: «Аллоҳга У зотни таниган ҳолларида рўбарў бўлганларидан кейин», деган гапи ҳақида. Аслида «мўмин бўлган ҳолларида» деса яхши бўлар эди. Чунки, ким Аллоҳни танисаю, иймон келтирмаса, кофирдир. Мисол учун, Иблис ҳам, Фиръавн ҳам Аллоҳни таниганлар, аммо иймон келтирмаганлар. Маърифатнинг ўзи билан кифояланиб қолиш Жаҳм ибн Сафвон ва унинг одамларининг гапидир. Муаллифнинг «Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар»дан охиригача айтган гаплари ҳақида. Аллоҳ таоло ширк билан гуноҳи кабираларнинг орасини ажратгандир. Чунки, ширк, гуноҳи кабираларнинг кабирасидир. Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганларидек, ширк гуноҳи кечирилмас. Ундан бошқа гуноҳларнинг кечирилиши эса Аллоҳнинг хоҳишига боғлангандир. Бўлиши мумкин нарса хоҳишига боғланади. Бу ширкдан бошқа гуноҳни тавбасиз кечиришдир. Бўлиши мумкин бўлмаган нарса эса, хоҳишга боғланмайди. Бу ширкни тавбасиз кечиришдир. Агар ҳаммаси баробар бўлганида орасини фарқламаган бўлар эди. Балки, иккиси орасида фарқ қолмас эди. «Эй, бор Худоё! Эй, Ислом ва Унинг аҳли дўсти...» деган гап Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан олингандир. Табароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Эй, Ислом ва Унинг аҳли дўсти, мени то Сенга рўбарў бўлгунимча Исломда тут!» - деб дуо қилар эдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat