Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сеҳр қилган аёл эрига ҳаром бўладими?

00:00 / 10.04.2012 | eski savollar | 261
Муҳтарам Устоз! Яхшимисиз? Яна сизни вақтингизни олаётганим учун узр? Мен шундоқ вазиятга ё'лиқиб турганим учун о'зингиздан ушбу масалага жавоб эшитишни лозим топдим. Масалани яхши тушунтиролмасам узр со'райман! Саволим шундай:Бир аёлнинг онаси, куёвининг синглисини сеҳр қилди. Унинг қизи эса о'ша жараёнда иштирок этди. Я'ни сеҳр қилинган нарсани жойлашда ёрдамлашди. Энди унинг сеҳр қилишда иштирок этгани сабабидан у куфрга кетган бо'ладими? Агар шундай бо'лса, то'г'ридан-то'г'ри талоқ тушади ва эр-хотин ажрашиб кетадиларми?Шу масаланинг ҳукмини айтиб беринг, илтимос? АЛЛОҲ сиздан ҳам, Ота-онангиздан ҳам рози бо'лсин! Илмингиздан биз қулларини ҳам насибадор қилсин! Умрингиз ва амалингизга баракот ато этсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бировнинг куфри ҳақида ҳукм чиқариш осон эмас. Шунинг учун ҳам, тақводор ва мутамаккин уламолар бировни кофир дейишни ўзларига эп кўрмайдилар. Баъзилари эса, аввал бу ишни қилган бўлсалар, кейин бу маънодаги фатволарини бекор қиладилар. Ҳанафийларнинг машҳур уламоларидан бўлмиш 970 ҳижрий санада вафот этган, «ал-Баҳрур Роиқ» номли китобнинг муаллифи Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳи худди шундоқ қилганлар ва «Агар бу масалада кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизни қўйиб, ўша бир далилни олиш керак», деган.Сиз айтган ҳолатда мазкур шахснинг ўзидан сўраш керак бўлади. Агар бу иш куфр эканини билмаган эдим, деса, тавба қилади ва ҳеч нарса бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat