Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 12.04.2012 | eski savollar | 544
Хурматли Устоз Хазратлари, Кореяда вактинча истикомат килиб турган бир танишимиз Сиз Шайх Хазратларидан узига гоят ахамиятли булган саволнинг жавобини олиб беришимни сурадилар. Иншааллох янги мехмонли булиш арафасида эканлар. Аммо хозирда яшаб турган давлатдаги шифохоналарда доялик хизматлари уртача 2000-3000 АКШ доллар атрофида булиб, молиявий шароитлари хам кутариши махол экан. Уша ердаги мусофирчиликда яшаетган бошка узбек юртдошлар ахли китоблар, хоссатан христианлар томонидан очилган ва улар фаолият юритадиган текин шифохонага мурожаат килишларини тавсия килишибди. Айтишлигича, эътикодга зиен етказадиган хеч бир шарт куйишмас экан, факатгина кейинчалик черковга келиб туришлигини илтимос килишаркан, унга тил учида "хуп, курамиз" деб чикиб кетса хам булар экан. Хатто баъзи мусулмонлар фарзандлигини багрилигига олишлари биланок уша ерни узида, уларни каршисида суннатга мувофик унг кулогига азон, чап кулогига такбир хам айтишган ва бу холат юзасидан улар томонидан бирор монеълик кузатмлмаган экан. Танишимиз шифохонага мурожаат килишларидан олдин Сиз воситачилигингизда шариатимиз хукмини ва фикрингизни билмокчилар, шунга караб иш тутмокчилар, иншааллох!Дуои-салом билан,Фахруддийн Рустамхужа угли

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Динимизга зиён етмаса, улардан фойдаланиш мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat