Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср намозидан олдинги тўрт ракат суннат

00:00 / 16.01.2008 | eski savollar | 1292
Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари. Аллоҳ ислом дини ривожи учун қилаётган ишларингиздан о'зи рози бо'лсин, омин. Сизга бир савол билан мурожат қилмоқчи эдим. Биз Данияда таҳсил оламиз. Бу ерда турк биродарларимизнинг масжидига бориб турамиз. Улар ҳар доим аср намозидан олдин ва ҳуфтон намозидан олдин то'рт ракат суннат намозини оқишар экан. бу ҳолатни ҳақида тушунча берсангиз. Аллоҳ рози бо'лсин, раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу намозлар ҳақида «Мухтасари Виқоя» китобида ва унинг шарҳида қуйидагилар айтилган:Асрдан олдин тўрт ракъат, Хуфтондан олдин ва кейин тўрт ракъат маҳбубдир.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳим қилсин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Аммо бизда урф бўлмаган. Турк қардошларимизда урф бўлган.

Топ рейтинг www.uz Openstat