Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли савол

00:00 / 17.04.2012 | eski savollar | 1728
Ассалому алайкум шайх жаноблари икки дунё саодатини кўриш хаммасизга насиб қилсин.Хазрат бир хадисни эшитиб қолдим. Шунга амал қилайликми. Гарчи зоҳиран ҳомиладор аёлга жинсий яқинлик қилиш мумкин бўлса-да, бироқ аёл бундан қийналиши, ҳомила сиқилиб қолиши, ҳомилага зарар етиши каби ҳар хил нохушликлар бўлиши нуқтаи назарида бу ишни қилмаслик мақбул саналади. Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:ليس منا من وطئ حبلى“Биздан эмасдир ҳомиладор аёлга жинсий яқинлик қилган кимса!” (1)деб айтган эканлар. Бирок тибииёт хозирда аёл билан кўпрок кўшилса болани тугилиши осонлашади дейишган. Шариатга шарм йўк дейдилар. Хозирда аёлларимизда малочница деган касаллик кўпайган булиб, духтирлар эр билан қушилганда ушбу малочницалар тўкилиб тушади. Агар қушилиш кам бўлиб, малочницалар кпайса касаллик келиб чиқади дейишган. Тўғриси шу кассалликдан кийналиб хам аёлларимиз узлари таклиф билан чикишади унда хомиладор бўлса хам кўшилмайликми.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз келтирган ҳадис асирга тушган ҳомиладор аёл ҳақида келган. Эрнинг ўз хотинига яқинилк қилиши ҳақида эмас. Ўзининг ҳомиладор хотинига яқинлик қилишни ҳеч ким ман қилган эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat