Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ҳаққи

22:46 / 08.02.2019 | Islombek | 2196
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, дадамнинг айтишича, боболари ўртоқлари билан самоворда йиғилиб ош емаган эканлар. Нега қўшилмайсиз деб сўрашганда у луқмада фарзандларимнинг хаққи бор деган экан. Билишимча уларни аҳволи бой, ўша пайтда ер эгалари бўлишган. Шаръий илмни ҳам яхши билишган. Самовордаги ошда чиндан хам оиламизнинг хаққи борми? Агар бўлса, бу холда нима қилсак тўғри бўлади. Мен хар сафар ошга борганда оилам учун алоҳида идишда ош олиб келаман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаққи бор. Қанча-қанча фарзандлари оч ўзлари чойхонама чойхона ошхўрлик қиладиганлар бор. Қўшилишиб бирга еяётганлар ҳам бир ўйлаб қўйишсин. 

عن حكيم بن معاوية القشيري عن أبيه قال : قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ! مَا حَقُّ زَوْجَةِ أَحَدِنَا عَلَيْهِ ؟ قَالَ : أَنْ تُطْعِمَهَا إِذَا طَعِمْتَ ، وَتَكْسُوَهَا إِذَا اكْتَسَيْتَ ، أَوْ اكْتَسَبْتَ ، وَلَا تَضْرِبْ الْوَجْهَ ، وَلَا تُقَبِّحْ ، وَلَا تَهْجُرْ إِلَّا فِي الْبَيْتِ  رواه أبو داود 

Муовия ибн Ҳайра ал-Қушайрий розияллоҳу анҳу:
«Ё Расулаллоҳ, хотинларимизнинг биздаги ҳақлари нима?» деб сўраганида, Набий алайҳиссалом:
«Агар таом есанг, унга ҳам едирасан, кийим кийсанг, унга ҳам кийдирасан, юзига урма, ёмон сўкма, ташқарида ҳижрон қилма», – деганлар.
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat