Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яратган дейишлик.

00:00 / 18.04.2012 | eski savollar | 806
. Устоз сизга бир саволим бор эди,хато камчиликлари булса узр сурайман.Жавобингиз учун олдиндан рахмат."Зикр ахлидан суранг" китобчаси биз учун жуда фойдали булди,айникса 120-сони.Шу китобчани бир жойига уйланиб колдим."Ушанда бу фирма родиоузатгич ердамида ишловчи дастлабки телефонни яратган эди."дейилибди.(8-бет)(9-бетидаям шунга ухшаш)"яратган" дейиш мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бизда яратиш сўзини арабча “халақа” ўрнига ишлатиш одат бўлиб қолганидан баъзилар сизга ўхшаб “яратиш” Аллоҳ таолога хос, бандага бу маънони нисбат бериб бўлмайди, деган хаёлни қиладилар. Бу маънога оид даъвони мазкур жумланинг соҳиби Ҳусайн қори Яҳё Абдулмажидхонга қилингани яхши, деб ўйлайман. У киши илмли шахс, ушбу рисолани ва яна бошқа керакли нарсаларни ёзганлар. Эҳтимол, бу сўзни ушбу мавзуъда ишлатиш жоизлигига ҳужжатлари бордир.

Топ рейтинг www.uz Openstat