Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилиш керак?

00:00 / 09.02.2013 | eski savollar | 896
Ассалому алайкум мухтарам Шайх хазратлари.бу мавзуда аввал хам хат ёзган эдим.унда бу холат бозорларда ёши катта аёлларга килинган эди. Шунда сиз мухтарамга хат ёзиш оркали Оллох таъоло осонлик берган эди. Бу сафар хам ёрдам берар деган умидда хат ёзмакдаман. Энди бу хол мактабларда авж олди. Кизим бу йил мактабни тамомлайди. Худои таолони рахмати билан кизим ибодатли булди. Энди уларни мактабларда румолингни еч деб укитувчилари уришяпти. Эмишки вахобийлар румол урармиш. Мфй раиса кирсам бу буйрук деди. Укитувчилари га борсам хам шу жавоб. Ундан юкорига арз килгани чучидим. Чунки мени гапими улар эшитишмайди хам.хуллас сизи мартабез юкори. Оллох таоло бу мартабани сизга берган. Балким шу оркали Яратган ёрдам берар. Аминманки призидент бундай фармон чикармайди.Чунки бу инсонни жуда куп яхши ишларини куряпмиз. Бу хатни ёзишдан аввал куп уйладим.охири Оллохдан умид килиб ёздим. Агар хото иш килган булсам хафа болмасез илтимос. Ахир одам дардини кимгадир айтиб таскин топиш керакку. Бу дардларни эшитганиз учун Оллох таоло киёматдан узиз кутгандан кура купрок ажр берсин. Омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Менда бор маълумотларга қараганда ҳам рўмол тўғрисидаги кўп гапларни баъзилар ўзларича қилмоқда экан. Бир муддат илгари “Учтепа” туманида ҳокимят вакиллари, маҳалла раҳбарлари, имом домлалар ва бошқалар иштирокида мажлис бўлган. Ўша ерда девондан келган Ўткир деган вазифадор рўмол ҳақида бўлаётган гаплар нотўғри экани, юзини бутунлай тўсиб, нинзаларга ўхшаб олиш мумкин эмаслигини гапирибди. Бошқалардан сўрасам ҳам мазкур Ўткир деган президент девонидан келган одамнинг гапи тўғри, дейишди. Дуо қилиб туринглар, иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat