Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уламоларнинг ўз илмларига асосланиб, қайсидир ишларга берган руҳсатлари Аллоҳ таолло ёнида Қабул

00:00 / 20.04.2012 | eski savollar | 2038
Ассалому Алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бермоқчи бо'лган саволим такрорий бо'лса Узр со'райман.Биз анча ривожланган Замонда яшамоқдамиз, ҳозирги ҳаёт тарзимизга янгича қараймиз. Масалан ба'зи нарсаларни Уламолар руҳсати бо'лса қиламиз. Тарихда бо'лмаган ҳодисалар, буюмлар, янгича турли вазиятга тушиб қолишлар бо'лса, жавоби Қур'они Каримга киритилмаган бо'лса ёрдамни Уламолар ва Исломда танилган Олимлардан олишга ҳаракат қиламиз...Савол:Уламоларнинг о'з илмларига асосланиб, қайсидир ишларга берган руҳсатлари Аллоҳ таолло ёнида Қабул бо'ладими?Саволим о'ринсиз бо'лса Минг Бор Узр Со'райман... Аллоҳ ёр бо'лсин Катта Рахмат...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уламолар жумҳури иттифоқ қилган далиллар: Китоб, Суннат, Ижмоъ ва Қиёс. Уламолар жумҳури иттифоқ қилмаган далиллар: Истиҳсон, Масолиҳул мурсала, Истисҳоб, Урф, Мазҳабус саҳобий, Шаръу ман қоблана. (Ҳанафий мазҳабидан бошқаларда Саддуз-зароиъ ҳам бор.)Уламолар жумҳури иттифоқ қилган далилларга эргашмоқлик вожибдир. Лекин уларнинг ҳар бирининг даражалари бор. Мазкур даражалар қуйидагича: аввал Китоб (Усулийлар истилоҳида «Китоб» лафзи ишлатилса, Қуръони Карим тушунилади), кейин Суннат, сўнг Ижмоъ ва охири Қиёс. Сўнгра бошқа далиллар. Уламолар ушбу далиларни ишлатиб ҳукм чиқарсалар уларга эргашмоқ вожибдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat