Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фарзандни ота-онага йўлл кўрсатиши

00:00 / 21.04.2012 | eski savollar | 2346
ассалому алайкум Шайх хазратлари!турмуш о'ртог'им билан бир масалада бахслашиб қолдик. бахсимизнинг мавзуси орзу ҳавас ҳақида эди. турмуш о'ртог'им ота оналариниг ҳамма орзу ҳавасини ( буларнинг ҳаммаси исрофгарчил, керакмас нарсаларлигини билсалар ҳам) со'зсиз бажарадилар. (албатта ҳар бир ота она бундай фарзанди бо'лишини орзулйди жумладан мен ҳам). аммо менга биз бундай ишларни қилмаймиз, биз ирофгарчилик қилмаймиз дейдилар. мен аслида бунга розиман, аммо уларга бу ишни аввал ота онангиздан, жигрларингиздан бошланг, менга ибрат бо'линглар дейман. улар эса мен ота онамга ақл о'ргатмайман, улар 70 йиллик тузумнинг оқибатида шундай бо'либ қолишган я'ни диндан бехабар дейдилар. мен буни яхши тушунаман, аммо улар билан сафдош инсонлар, улардан катта ёшдагилар ҳам дин ҳақида нима мумкину мумнмаслиги ҳақида хабари борку. ҳеч ким гапирмаса, ота-онани ра'йини қайтариш гуноҳ деб уларни гуноҳдан қайтармаслик ноинсофликку. шулар ҳақида айтсам улар менга Алқама, уни онасини рози қилмагани учун қийналгани ҳақида айтиб бердилар. оналари о'злари айтган истак бажарилмаса ман норозиман, норози бо'ламан дея қ'рқитадилар, ҳо'жайним бундан жуда қо'рқадилар (бундан албатта ҳурсандман, чунки о'зим ҳам онани, отани рози қилишни ҳоҳлайман ва фарзандларимни ҳам шундай бо'лишини истайман) ва шунинг учун ҳам то'г'рию ното'г'ри бо'лса ҳам барибир бажараверадилар ва ното'г'рилигини билиб индамайдилар.саволим шу иш то'г'рими я'ни ота онаси шариатда, динда ё'қ нарсаларга буюрса фарзанд буни ното'г'рилигини била туриб уларни огоҳлантирмай бу ишни бажаришга мажбурми?Саволим чо'зилиб, сизни қимматли вақтингизни олган бо'лса, ҳатимда хатою камчиликлар бо'лган бо'лса узр, жавобингиз учун олдндан рахмат, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ношаръий ишларни ота-онани рози қилиш учун бажариш мумкин эмас. Ўзи айта олмаса, бошқа ота-онасига гапи ўтадиган одамларга, имомларга айттириш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat