Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қарз қайтариш

00:00 / 24.04.2012 | eski savollar | 563
Ассалому алайкум Шайҳ Ҳазратлари!Савол бериб қимматли вақтингизни олганим учун узр. Берадиган саволимга о'зимда аниқ жавобим бо'лмагани учун Сизга мурожаат қилаябман. Мен 2011 йилда Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида 5 ой давомида бо'лган, иқтисодий шароитим ог'ир эди, қиш фасли бо'лгани учун иш тополмай ко'п қийналдим. Шу пайт Аллоҳ Субҳана ва Таоло О'з марҳаматини юборди, интернет орқали бир рус қиз билан танишидим, у манга ко'п ёрдам қилди, я'ни молиявий жиҳатдан, қарз деб эмас лекин. Кейинроқ у исломни қабул қилди. кейин мен Тожикистонга қайтиб келиб қарзни то'лаш имкониятига эга бо'лдим. Ҳозирда қарзни кам кам то'лаябман. Сизга саволим қуйидагича: мани ҳисобим бо'йича у менга 70 минг рубл пул сарфлаган, о'зини ҳисоби бо'йича эса 65 минг.1-чи савол зиёда қилиб то'лаганим ма'қулми, я'ни мани ҳисобим бо'йича?2-чи савол валюталар фарқ қилгани учун мен тожик сомонисини рублга алмаштиришимга мажбурман. бунда пул алмаштирувчи банк фоиз олади "курс" деб аталадиган. ундан ташқари бу пулни банк орқали жо'натаябман, банк ҳизмати учун 1,5% олади. булар рибога кирмайдими? Кирса мен рибони раг'батлантирган бо'либ қолмаябманми? Илтимос жавобингизни аяманг. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Зиёда қилиб тўлаганингиз маъқул. Улар рибо эмас, хизмат ҳақидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat