Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баракадан қайтиш

23:16 / 04.09.2023 | Abdulqodir | 503

Ассалому алайкум! Биз бозорда савдо қиламиз. Яқинда бошқа қатордан каттароқ жой олиш мақсадида жойимизни сотиққа қўйдик. Қўшнимиз ҳаридор бўлишди. Олдиндан заклат беришларини ва агар иш ўҳшамаса пулга куйишларини айтдик рози бўлишди. Барака қилдик ва олдиндан 200$ заклат(байбоши) олдик. Биз ҳам бошқа жойни барака қилдик ва ўша 200$ ни заклат қилиб бердик. Орага муддат қўйилди. Бизнинг ҳаридор муддат тугашига 2 ҳафта қолганида савдо бекор қилишни, келишилган пулни топа бера олмаслигини айтди ва пулимни қайтаринглар деди. Бизнинг мазҳабга кўра байбоши яъни заклатни қайтариш керак экан. Биз ҳам бошқага барака қилиб пулингизни бериб қўйганмиз озгина кутинг қайтарса қайтарамиз дедик унамади. Пулини бердик лекин ўзимиз пулимизни қайтаролмадик ва ўртада 200$ зиён қилдик. Ҳеч бўлмаса зарарни ўртада қоплайлик десам ҳам кўнмади. Биз тўгри иш қилганмизми? Пулимизни ким қайтариши керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Байбошини қайтариб бериб тўғри қилгансизлар. Нариги сотувчи ҳам қайтариши керак эди. Бориб талаб қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat