Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намозларида катнашиш

00:00 / 25.04.2012 | eski savollar | 663
хурматли устоз. Саволим куйидагича:Мазхабимизда намозларни масжидда жамоат билан бирга укиш- суннати-муаккада дейилган. Агар ота-она "Болам, масжид йули узок" ёки "Болам, сен тунни масжидга бориб келгунингча биз хавотирда-миз, бомдод билан хуфтон намозини уйда укигин" дейишса, уларга итоат киламиз-ми? Устоз, мен 5 вакт намозларни масжидга бориб укимокчи-ман, аммо баъзида ота-онам каршилик курсатишияпти, рахмлари келгани учун. Биз итоат килмасак, гунохкор булмаймиз-ми? Баъзи биродарлар :" Йук, итоат килмайсиз, чунки Аллох Таъоло Бакара сурасида : Ястаъийзу биллях " Ва рукуъ килувчилар билан рукуъ килинглар" деган, бу жамоат намозларида катнашиш фарзлигига далил дейишяпти. Аллох Таъоло Унинг йулида килган эзгу ишларингиз учун катта ажру-савобларга муяссар айласин. Амин!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жамоат намози ҳанафий мазҳабида суннати муаккада эканини билар экансиз, ўшаниси тўғри. Ота-онага аста тушунтириш керак. Отани ҳам жамоат намозига таклиф қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat