Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ноиложликдан машинада намоз ўқиш жоизми?

12:31 / 03.03.2014 | hz.bilol | 3928
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Онам ва холам билан бемор қариндошимизни кўргани бордик. Икки шаҳар ораси 75 км. Пешин намозини ўқиш учун масжидга бордик. Онамлар у ерда қийинчилик билан таҳоратини янгиладилар, масжид ходимларидан онамларнинг намоз ўқиб олиши учун рухсат сўрадим. Лекин улар бунга рухсат бермадилар. Қозият аёлларнинг масжид биносига киришига рухсат бермас экан. Хуллас пешинни мен масжидда, онам ва холам машинада ўқидик. Уйга қайтсак, пешиннинг вақти чиқиб кетарди. У шаҳарда ҳеч кимни танимаймиз. Онамларнинг намози дурст бўлдими, ёки қазо қилиб ўқисинларми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Масжиддаги одамлар ноинсофлик қилишибди. Қозилик жамоат намозини айтган бўлса керак. Ҳеч бўлмаса, бирор ҳужрада ўқиб олишларига шароит яратиб беришса, савоб олишар эди. Сизларнинг ҳолатларингизга ўхшаш ҳолатларда, яна қайта ўқиб қўйилса яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat