Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саломлашиш ҳақида

00:00 / 26.04.2012 | eski savollar | 487
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ Ҳурматли Ҳазрат!Саволларимга жавоб олганимдан жуда миннатдорман. Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин!Ҳазрат, исломда таниган ва танимаган одамга салом бериш суннат амал. Шундай ҳолатлар бўлиб турадики, бир хил одамлар фақатгина иши тушгандагина салом беради. Мисол учун, мен ишлайдиган корхонада менинг олдимга иш билан келишади ва бир хил одамлар олдин саломлашади, бир хил одамлар эса тўғри келиб ишини ҳал қилишни ўйлайди.Устоз мана шу 2 чи тоифадаги одамлар келганда мен ўзимни қандай тутишим керак? Яъни бирданига уларнинг ишини қилишга киришишим керакми ёки олдин ўзим салом бериб кейин ишга киришайинми?Умуман шунга ўхшаган ҳолатларда мусулмон одам ўзини қандай тутиши керак?Жавобларингиз учун олдиндан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Олдин салом беринг. Улар уялсин ва салом беришни ўргансин.

Топ рейтинг www.uz Openstat