Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос ёрдам беринг

00:00 / 03.05.2012 | eski savollar | 634
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Ҳазрат сизга бир илтимосим бор эди, илтимос менга ёрдам беринг. Берган ёрдамингиз учун олдиндан катта раҳмат.Ҳазрат мени анчадан бери ичимда бир нарсалар қийнайди. Масалан бир мусулмонни ҳожатини чиқарай деб яхши иш қилсам ёки қиламан десам ичимда "ҳа яхши иш қилдинг, ёки ҳа зўр иш қиляпман" деган гаплар келади ва мен буни манманлик қилмаяпманмикин? деб гумонга бораман, ўйланаман. Назаримда бирорта ҳам холис ибодат қилолмаяпман. Нима иш қилсам дарров ичимда шубҳа гумонлар пайдо бўлади. Айтайлик ўзимча "бўлди, энди тақводор бўламан, тақво қилсам кейин булар ҳаммаси йўқолади" деб уринсам, яна дарров тақводорман деган манманлик ичимда ўтмаяптимикин деб гумонлар пайдо бўлади. Булардан қутиламан, ҳадеб ўйламайман деб кўп уриндим, лекин қутилолмаяпман. Шу шубҳа ва гумонлар, манманлик ва кибр булар ҳаммаси мени эзиб ташлади. Баъзан булардан қутилиш қўлимдан келмаётганлиги учун жудаям сиқилиб умидсиз бўлиб кетаман. Ҳатто ҳидоят йўлидан адашмадиммикан деб гумон қилиб ҳам қоламан. Нима қилишни билмай қолдим. Ўзимдан ошмай қоляпман Хазрат. Мени ҳолимни ўзимданам яхшироқ тушундингиз деб ўйлайман.Хазрат булардан қутилишим учун ва Аллоҳ таолога холис ибодат қилишим учун нима қилишим керак? Илтимос менга йўл кўрсатинг, ёрдам беринг Ҳазрат...Аллоҳ таоло рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буни васваса дейилади. Қилган ишингиз шариатга тўғри бўлишидан бошқага эътибор берманг. Аста барча ортиқча нарсалар йўқолиб кетади. Доимо “астағфируллоҳ”ни айтиб юринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat