Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат лисбосларида юриш.

00:00 / 05.05.2012 | eski savollar | 510
Бисмиллахиррохманиррохим! Оллохга Сиздек мухтарам олим шахсни юртимиз вакили килганлигига хамд санолар булсин! Пайгамбармиз :саw ва уни ахли оилаларига саломлар булсин! Ассалому алайкум ва рахматуллохи баракатух! Мухтарам шайх жаноблари! Мен бир жамоат жойида эълон илиб куйганлигини курдим. Эълон мазмуни куйида:Узбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекси.184/1-модда . Фукароларнинг жамоат жойларида ибодат лисбосларида юриши. Узбекистон Республикаси Фукароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари, -энг кам иш хакининг беш бароваридан ун бароваригача микдорида жарима солишга ёки ун беш сутка муддатга маъмурий камокко олишга сабаб булади. (Узбекистон Республикасининг 01.05.1998 йил 621-1 сонли Конуни билан киритилган)Хурматли опа-сингиллар! Узбекистон Республикаси Конунларини хурмат килинг ва унга риоя этинг!Савол: Шу конун ростдан борми ва у аёлларни исломий румол ураб юришига каратилганми? Шу конунни рукач этиб МФЙга кизларни чакиртириб румолларини ечтириб ташлашганини олдин хам ёзганман.Савол ноурин булса узр! Оллох хаммамиздан рози булсин!Ассалому алайкум ва рахматуллохи баракатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ишни “Наврўз” бозорида ҳам қилишган эди, олиб ташлашди. Сиз айтган жойдаги кишиларга етмаган бўлса керак. Менга етган хабарларга кўра, йилнинг бошида вилоятдаги мажлислардан бирида, Тошкентдан борган вакиллар бу масалани тўғрисини тушунтириб беришган. Сизлар вилоят бош хатиблигига мурожаат қилсангиз ҳам бўлса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat