Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳдан тийилиш

00:00 / 15.05.2012 | eski savollar | 2614
БисмиллаҳирРоҳманирРоҳийм.Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Сог'лигингиз яхшими Устоз. Аллоҳ Таоло бу қилаётган яхши ишларингиздан рози бо'лсин.Хазрат сизга жудаям-жудаям катта бир илтимос билан бу ҳабарни ёзяпман. Хазрат Аллоҳ Таоло ба'зи бир бандаларига ҳақиқий тавбани насиб этар экан яни бу тавбани "тавбаи насуҳ" дейилади экан.(адашган бо'лсам узр со'райман). Мисол учун Бишрий Ҳовфий хазратларига ва яна бошқа олдин гуноҳ ишлар қилиб юрган инсонларга тавбаи насуҳ насиб этган экан ва бу билан улар Аллоҳ Таолога то'ла юзланиб, қайта гуноҳларга қайтмаган эканлар. Хазрат энди бир зинокор ё ароқхо'р инсон, ҳа мен мазза қиляпман деб эмас, ташлаб юборолмаяпмандаа деб, афсусланиб бу ишларни қилар экан. Энди бундай инсонларга бу гуноҳлардан тийилишлиги учун ва Аллоҳ Таолога то'ла юзланишлиги учун ҳақиқий тавба - тавбаи насуҳ керак бо'лар. экан. Хазрат сизга буларни айтишимдан мақсад, мен ҳам бир о'та осий, ожиз, қо'лидан ҳеч нарса келмайдиган, Аллоҳ Таолони қилма деганларини қиладиган, жудаям-жудаям гуноҳкор, о'та ёмон қулман. Ундан қо'рқаман лекин ба'зи бир гуноҳларни ҳеч ҳам тарк қила олмаяпман. Агар гуноҳ қилсам, қо'лимдан келганича тавба қиламан, лекин яна гуноҳга қо'л уриб қо'яяпман. Бу ишимдан о'зим ҳам жудаям уяляпман, қо'рқяпман. Чунки бир банда гуноҳ қилса, кейин тавба қилиб, " тавба қилдим, бо'лди энди гуноҳ қилмайман, қилган гуноҳларимни кечиргин" деб Аллоҳ Таолога тавба қилиб, шундай аҳдлар, дуолар қилса ва яна гуноҳга қо'л урса, Аллоҳ сақласин бу Ҳудони устидан кулганга о'хшаб қолар экан. Хазрат ноо'рин гапларни гапириб, сизни ранжитган бо'лсам сиздан узр со'райман. Хазрат сиздан бир катта илтимос, мени яхшилаб бир дуо қилсангиз, Аллоҳ Таоло қилган барча гуноҳларимни кечирсин, менга ҳам о'зини до'стлари ҳурматидан ҳақиқий тавбани - тавбаи насуҳ ни насиб этсин. Мен ҳам гуноҳлардан тийилиб, Аллоҳ Таолога то'ла юзланай, қилган гуноҳларимга яна қайтмасдан Аллоҳ Таолони солиҳ бандаларидан бо'лай.Беодоблик қилиб ҳар хил гаплар гапирган бо'лсам узр со'райман Хазрат. Мени дуо қилганингиз учун олдиндан катта раҳмат. Қилаётган яхшиликларингиздан Аллоҳ Таоло рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сизга тавбаи насуҳни насиб этсин! Тавба қилиш билан бирга гуноҳга сабаб бўлаётган жойлар, нарсалар ва одамлардан жуда ҳам йироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat