Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МАВЛУД УКИШ ВА МАВЛУД МАРОСИМЛАРИДА КАТНАШИШ

00:00 / 26.10.2009 | eski savollar | 2612
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан. Саволларим асосан мавлуд масаласида:1. Бизнинг юртларда «Мавлуди Набий»нинг туркийча лахжадаги касидаси укилади. Мазкур касиданинг муаллифи хакида маълумот берсангиз. 2. «Мавлуди Набий»нинг туркийча касидасида «Хуш келдингиз» ибораси куп бора такрорланади ва бунда мавлудни укиётган ва эшитаётганлар уринларидан туришади. Мазкур амал дурустми? Бу уриндан туришнинг бирор хикмати борми? 3. Софислом.ъом веб сайтида куйидаги маколани укиб колдим. Мазкур маколани хавола киламан: Ибн Касир ва Ибн Ҳажар раҳимаҳумаллоҳ мавлидни динга киритган киши ҳақида тўплаган маълумотлариДинга мавлидни киргизган киши ҳақида уламолар қатъий айтадики, бу бидъатни киритган киши Ирбил ҳокими Музаффаруддин ибн Зайнуддиндир. "Бу киши исрофгар ҳукмдор эди. Ўз замонининг уламоларини бу киши ўзининг фикри ва ижтиҳодига асосланган йўлга эргашишларига ва ўзининг мазҳабидан бошқа мазҳабга юрмасликка мажбурлаган. У бир гуруҳ уламоларни ва ўзига тобеъларнинг аксар қисмини ўзига оғдириб олган. Биринчи подшоҳнинг туғилган кунини нишонлаш бу кишининг одати эди. Бу одамнинг мақсади мазкур одатни мусулмонлар орасига киргизиш бўлган" (Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мисрий, "Қовлул-муътамад фий амалил-мавлид"). Бу киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини нишонлашга ҳар йили юз минг (дирҳам) сарфларди. (Заҳабий, "Дувалул-ислом" 11/102)Бу бидъатни киргизишда унинг соҳиби ва ёрдамчиси Абул-Хаттоб Умар ибн Диҳйа Андалусий эди. "У Мағрибда хизмат қилган, сўнг Шомга, кейин Ироққа сафар қилган. Кейинчалик эса Ирбилга 604 ҳ.й. келиб у ернинг ҳукмдори Музаффаруддин ибн Зайнуддин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини нишонлашга қаттиқ берилганлигини топади ва у (ҳукмдор) учун "Танвир фий мавлид ал-башир ан-назир" деган китобни ёзиб унга ўқиб беради. Ҳукмдор унга бир минг динор бериб уни мукофотлайди". (Ибн Касир, "Бидоя ва ниҳоя", 13/144-146.)Ибн Касир Ибн Диҳйа ҳақида ас-Сабтдан нақл қилади: "Ибн Унайнинг хислати мусулмонларга туҳмат қилиш ва уларни ҳақорат қилиш эди. У кўпинча ўз хабарларида қўшимчалар қилиб ҳаддан оширган (муболаға қилган)". Шунинг учун одамлар у ривоят қилаётган хабарларни қабул қилишдан тўхташди ва унинг ёлғончилиги ҳақида эълон қила бошлашди. Комил (исмли ҳукмдор) эса унга ҳомийлик қиларди. Бу кишининг хулқи фош бўлганидан сўнг у "Дорул-ҳадис"ни тарк қилиб ва (ҳукмдорнинг) ҳомийлигидан маҳрум бўлди. (Ўша манба)Ибн Диҳйа 542 ҳ.й.да туғилиб 635 ҳ.й.да вафот этган. (Ибн Ҳажар Асқалоний "Лисонул-мезон", 4/293)Ибн Нажжор айтди: "Одамлар унинг ёлғончилиги, заифлиги, эштимаган нарсасини эшитдим деб даъво қилишига ва йўлиқмаган кишига йўлиқдим дейишига иттифоқ қилишганини кўрдим. Бунинг аломати очиқ-равшан эди". (Ибн Ҳажар Асқалоний "Лисонул-мезон", 4/294.)Ибн Ҳажар Асқалоний бу киши ҳақида яна шундай сўзларни келтиради: "У ёлғончи эди. Кўп ҳолда ёлғон ишлатарди ва ёлғон хабарларни тўқиш билан шуғулланарди. Ўтган уламолар ва фуқаҳоларга кўп туҳмат қилган, оғир гаплар гапирган. Ўзига бино қўйган, дин масалаларини тушунишда маҳрум бўлган, динга кибр билан қараган эди". Бу Ҳофиз Зиёдан ҳикоя қилинди. Кейин у давом этади: "Али бин Ҳасан Абул-Ало ал-Исфаҳоний менга айтиб берди Ибн Диҳйа олдимизга Исфаҳонга келиб отам билан ҳонақоҳда тўхтади. У (отам)га ҳурмат кўрсатиб унга эътибор билан қараган. Бир куни у отамнинг олдиларига гилам билан келиб, гиламни ўпди-да, отамнинг олдиларига қўйди ва: "Мен бу гилам устида шунча минг ракаат намоз ўқидим ва Қуръонни Кааба ичида бир неча марта хатм қилдим", деди. Отам бу гиламни олиб уни ўпди ва жуда хурсанд бўлиб уни қабул қилиб олди. Ўша куннинг охирида Исфаҳоннинг бир аҳли келиб, биз билан суҳбат бошлади. Суҳбатда у бирданига: "Сизларда тўхтаган Мағриб фақиҳи бугун гўзал гиламни фалон нарҳга сотиб олди" деди. Бундан сўнг отам гиламни олиб келишни буюрди. Ўша киши бу гиламни кўриб: "Ҳа, Аллоҳга қасамки, бу ўша гилам", деди. Отам сукут сақлардилар, Ибн Диҳйа эса кўзларини қуйи туширди". (Ибн Ҳажар Асқалоний "Лисонул-мезон", 4/295) иктибос тугади.Устоз бу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. 4. Шайх Носуриддин Албоний (р.а) мавлуд укишни танкид килган уламолардан хисобланади. У зот салафи солихийнлар бу амални бажаришмаганлигини далил килиб мавлид бидъат сифатида курган эканлар. Улар дейдиларки: «Мен Аллоҳ далил туширмаган сўзни айтмайман. Мен сизларга фақат Муслим раҳимаҳуллоҳнинг "Саҳиҳ"ларидаги ҳадисни нақл қиламан. Абу Қатода Ансорийдан ривоят қилинади, у киши айтди: "Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб айтди: "Эй Аллоҳнинг Росули, душанба кунги рўза ҳақида нима дейсиз?" У зот айтдилар: "Бу кунда мен туғилдим ҳамда менга шу куни Қуръон нозил бўлди". Бу гапнинг маъноси нима? Гўёки ул зот айтяптилар: "Қандай қилиб мендан у ҳақда сўраяпсизлар, валоҳанки, Аллоҳ мени шу кунда ҳаётга келтирди ва менга шу кунда ваҳий нозил қилди?!" Яъни сизлар душанба куни Аллоҳ Таоло мени яратгани ва менга унда ваҳийни нозил қилганига шукр қилиб рўза тутишинглар керак.Ул зот бизга душанба куни рўза тутиб шукр қилиш эшигини очиб қўйдилар, чунки бу кунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилдилар ва бу кунда ул зотга ваҳий нозил бўлди. Энди мен сизга савол бераман: биз яхшилик эмаслигини билган мавлидни нишонлаётганлар, мен биламанки, уларнинг кўпи пайшанба рўзасини тутгани каби, душанба рўзасини ҳам тутишади, лекин кўпчилик мусулмонлар душанба куни рўзасини тутадилар деб ўйлайсизми? Йўқ, улар душанба куни рўза тутишмайди. Лекин кўпчилик мусулмонлар мавлидун-набавийни ҳар йили бир марта нишонлашади! Бу ҳақиқатларни алмаштириш эмасми? Анавиларга Аллоҳ Таолонинг яҳудларга айтган сўзи рост (мос тушади): "Яхшиликни паст нарсага алмаштирасизми?" (Бақара-61)Мана бу барча мусулмонлар иттифоқ қилган душанба рўзаси яхшиликдир. Шунга қарамай кўпчилик мусулмонлар унда рўза тутишмайди!! Озчилик тутадиганлар эса бу рўзанинг сирини биладими? Йўқ, билишмайди.Мавлидни ҳимоя қилаётган уламолар қани? Нимага улар машруъ бўлмаган нишонлаш ўрнига одамларга душанба рўзаси мавлидни шаръий нишонлаш эканлигини баён қилишмаяпти ва унга тарғиб қилишмаяпти?!Аллоҳ Таолонинг сўзи ҳақдир: "Яхшиликни паст нарсага алмаштирасизми?" Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтдилар: "Сизлар албатта олдингиларнинг йўлларига қаричма-қарич, зироъма-зироъ эргашасизлар. Ҳатто улар эчкиэмарнинг инига кириб кетса, сизлар ҳам албатта унинг ичига кирасизлар". Бошқа жиддий ривоятда шундай дейилган: "Ҳатто улардан бирон киши онаси билан йўлнинг ўртасида яқинлик қилса ҳам, сизлар ичингизда ҳам шундай ишни қилувчи киши топилади". Биз яҳудийларнинг йўлларига эргашиб кетдик ва паст нарсани яхшилик ўрнига алмаштирдик: ҳар йили нишонланадиган асли йўқ мавлидун-набавийни яхшилик ва машруъ нишонлаш бўлган душанба рўзаси ўрнига алмаштирдик. Унинг машруълиги унинг сирини мулоҳаза қилиш билан бўлади: яъни Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шу кунда яратгани ва у зотга шу кунда ваҳий нозил қилганига сизнинг шукрона билан рўза тутишингиздир.» иктибос тугади.Устоз юкоридаги Албонийнинг мулохазаларига бизнинг ханафий уламолари кандай жавоб беришган. У зотнинг келтирган далиллари тугрими? 5. Мавлуд хакидаги саволимга хулоса килиб охирги саволим шундан иборатки, Расулуллох (с.а.в)нинг сийратларини яхши, пухта урганган ихлосли мусулмон киши мавлуд укиши ёки мавлуд маросимларига катнашиши жоизми? Буни урнига суннатга амал килиб, у зот (с.а.в)га куп саловотлар айтиб, уларнинг сийратларини урганса кифоя киладими? ЖАВОБ ВА ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Маълумотим йўқ.2. Бу ихтилофли масала.3. 4. 5. Бу борада менинг катта мақолам бор. “Зикр аҳлидан сўранг” силсиласида чоп этилган топиб ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat