Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Адолатсизлик.

00:00 / 21.05.2012 | eski savollar | 1014
Ассаламу алейкум ва рахматуллоху ва барокотух Шайх Хазратлари. Аллох Сизни ва ахли оилангизни, якинларингизни узининг панохида асрасин ва килаетган савоб ишларингизнинг ажрини икки дунеда хам зиеда килсин, иншаАллох.Хазрат, Сизнинг кимматли вактингизни олиб дуневий уткинчи масалалар ечимини сураятганим учун минг бора узр, олдинги берган (оилам деганим сароб экан сарлавхали) саволимга берган жавобларингиз учун ташаккур. Аллох Сиздан рози булсин. Хужайиним бир лафзда уч талок куйганидан кейин орадан 9 ой утгач бизга якин булган шахардаги мачитнинг имомига учради. У киши кискагина савол жавобдан кейин, бир талок хисобланади деб бизни кайта никохлаб куйди. Никох укилаетганда шарт куйганим йук, лекин олдин агар адолат килиб яшасангиз розиман, булмаса болаларга нафака ажратиб, бошпанасини таъминланг деб такрор такрор айтганман. Бунга жавобан у киши хаммаси яхши булади, адолат киламан деб ваъда берганлиги учун рози булдим.Лекин, никох укитганимизга хам 2 ойдан ошган булса хам хали бирор марта булса хам бизникига келгани йук. Кунора кундузи 10-15 минутга болаларидан хабар олгани кириб чикканини хисобга олмаганда. Умуман тушунмай колдим килаетган ишларига. Нимага бунака килияпсиз десам хаммаси яхши яшаймиз, яшаяпмизку деб узини олиб кочади. Балки одобсиздир деб лекин шу одамга нисбатан хеч канаканги хурматим колмади, хаттоки саломга хам арзитмай куйдим... Яхшилик билан ажралишни хохламайди, яшаб яшамайди, у киши хотини билан яшаб келияпти. Деярли 2 йилдан бери мен аросатда, эрим бор йуклигини билмайман... Жахлда хар хил яхши емон гапларни гапириб юборияпман, иккита углим бор, болаларнинг тарбиясига хам таъсир килади деб уйлайман. Умуман сиз билан яшашни хохламайман бошимни очиб куйинг деб жавобимни сурасам хам индамай утиради. Хеч нимани тушинтиришни хохламайди. Кунглингиз йукми десам, кунглим булмаса нимага кайта никохладим деб жавоб беради. Билмадим кандай тушунтирсам экан холатимни, рухан кийналиб кетдим.Бу холатда кандай йул тутай? 50 ешли хожи одам. кимга нима деб айта оламан, бегона юрт булса...Одобсизлик килган булсам кечиринг. Агар лозим топсангиз икки огиз насихат килинг бизга, Хазрат.Аллох барчамизни хидоятга йуналтирсин ва хидоятни бизга осон килсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Илимли одамнинг олдига боринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat