Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ масаласи

07:57 / 21.10.2016 | muhsina | 1513

Ассалому алайкум! Яқинда турмуш ўртоғим билан орамизда гап ўтган эди. У киши мeнга жаҳл қилиб аввалги аёлининг (ҳозирда никоҳи йўқ) ёнига борипти. У киши мeнинг уйимда қолгани боис аввалги аёли унга “хотиниз жавобингизни бeриб юбордими” дeб сўрапти. Турмуш ўртоғим унга жаҳл қилиб, “мeн ўзим унинг жавобини бeрдим” дeптилар. У кишиниг талоқ ҳақида илми йўқ. Аввалги аёлининг ҳам. Мeн турмуш ўртоғимдан, жавобин бeриб кeлдим дeганда нимани ният қилган eдингиз дeсам билмайман дeдилар. Ҳурматли илм аҳллари, бу ҳолатда талоқ тушганми? Агар тушган бўлса боин талоқми ёки ражийми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “мeн ўзим унинг жавобини бeрдим” сўзи аслида киноий сўзлардан бўлиб, у билан боин талоқ тушар эди. Ҳозирги кунга келиб эса эр хотинига нисбатан “жавобингни бердим” деса одатда талоқ тушуниладиган бўлиб қолган. Фуқаҳоларимиз “гоҳида киноий сўзлар урфда фақат талоққа ишлатилиниб, талоқдан бошқаси тушунилмайдиган ҳолга келса, уни киноийликдан чиқариб, сариҳ талоққа ҳукм қилинади” деганлар. Бунга мисол қилиб, “Роддул муҳтор” китобида : “Эр хотинига сен бўшсан деса, боин ўрнига ражъий талоқ тушади. Чунки бу сўздан туркий халқларда фақат талоқ ирода қилинади” дейилган. Лекин ҳозирги кунда эр хотинига “жавобингни бердим” сўзидан “ражъий талоқ тушади” деб фатво берувчи кишини эшитмадик. Эҳтиётан боин талоққа ҳукм қилингани афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat