Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам рози эмаслар

00:00 / 26.05.2012 | eski savollar | 622
Ассалому алайкум Шайҳ Ҳазратлари саволни қандоқ беришни ҳам билмай қолдим,Алҳамдулилаҳ Ота-онам ҳаётлар ва ака укаларим солиҳа аёлим бир-биридан шириндан шакар фарзандларим бор,қолаверса Жаннат макон дуёрда мусулмон булиб туғилганимга АЛЛОҲИМдан миннатдорман, ва бу тинч замонамизга АЛЛОҲИМга кечаю кундуз ҳамду санолар айтаман.Дадажонимни жуда яҳши кураман узлари яҳши қалби тоза саҳий иҳсонлар.Дадажонимни қанча рози қилай десам шунча тусиқлар пайдо булади.туғрисини айтганда куп ишлари шариатга но муофиқ,узлари Ҳаж сафарларига борган намозлари ҳам тулиқ эмас,улфатлар билан ошга борганларида карта уйнайдилар суҳбатлари ҳам шариатга но муофиқ кейин ишҳонасида куп тунаб қолади ишонада аёллар ҳам ишлайди.ёмон ҳаёлга бораман гаплашиб утирганимизда дадажон карта уйнаш гуноҳ амал, куп ишлариз шариатга но муофиқ сизни жаннатга тушишингизни ҳоҳлаймиз десам қиёматда узим жавоб бераман дейдилар ора кунда тортишиб қолаламиз.исломдан ҳабари юқлар. Устоз бошим қотган Дадажонимдан ёши улуг инсонларга айтиб Дадажонимга насиҳат қилилар демоқчи буламан лекин Дадажонимни асаблари бор улар билан уришиб қолмасин дейман мен участка олиб чиқиб кетганман.ишим яҳши Алҳамдулилаҳ.Устоз маслаҳат беринг нима қиилай бу ишлар АЛЛОҲИМНИ синовми сабр қилб юрверауми .бу ишлардан узим ҳам бетоб булиб қоляпман.Дадажоним ҳақларида Бу сузларни ёзиш мен учун жуда қийин булди. Нотуғри савол берган булсам АЛЛОҲИМдан мағфират сиз азиалардан узр сурайман.Устоз Дадажоним ва оиламизни дуо қилинг АЛЛОҲИМ сизини ҳам бизни баҳтимизга соғ саломат қилсин Ассалому Алсйкум вароҳматуллоҳи ва баракотуҳ.Андижондан муҳлисингиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У кишига гапи ўтадиган одамлардан ёрдам сўранг.

Топ рейтинг www.uz Openstat