Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳасад эмасми?

00:00 / 17.08.2012 | eski savollar | 769
Шайҳ ҳазратлари келаётган Ийдул-Фитр муборак бўлсин.Сизга бир неча кунлардан бери мени қийнаётган ва хотирамдан кетмаётган бир саволни бермоқчиман.Биз,алҳамдулиллаҳ Аллоҳни берган ризқи ва неъматлари сабаб нолимайдиган даражада яшаймиз.Бошимиздан қийинчилик,камчилик кунлар ҳам ўтган.Каталакдек хонада яшаган кунларимиз ҳам бўлди.Аллоҳни марҳамати,ризқи ҳозирги кунда шинам уй-жойда,еб-ичишдан кам бўлмай,борига шукр қилиб яшаймиз.Лекин,эримни қариндоши (укалари) ҳаётимизга кириб келишдию,негадир оиламизга совуқчилик тушгандей бўлди.Мен аста-секин уларни менга бўлган муносабатидан,сен акам сабаб яхши яшаяпсан,онам,опа-сингилларим эса сендек яшамаяпти дегандай ҳолатни ҳис қилдим.Бу орада ҳўжайинимни ҳам муносабатлари ўзгаргадай бўлди.Илгари кўнгилларидаги фикрларини мен билан баҳам кўрадиган инсон,менга ҳеч нима гапирмай қўйдилар.Ҳуллас назаримда орамиздаги самимийлик йўқолгандай бўлди.Мен ўзимни бегонадай ҳис қила бошладим.Ахири бир кун,қайнисинглимга оид бир можарони устида 1 қайним,сиз яхши яшайсиз,опаларим сиздек яшамайди деб қолдилар.Мен шундан кейин ҳамма гап нимада эканлгини янаям тушундим.Ҳўжайиним ҳам умумий олганда яхши муносабатда бўлсалар ҳам,лекин назаримда зимдан мендан нарса қизғанадиган бўлиб қолгандай бўлдилар.Қалбимни Аллоҳ билади,мен ҳеч қачон уйдагиалрига моддий ёрдам беришларидан бесабаб тўсмаганман.Қайтанга,пул бермайман,ҳозир пулим йўқ деган пайтлари,қўйинг улар яқинларингиз,сиз бермасангиз ким беради,қарз-ҳавола қилиб ҳам беринг деб айтганман.Қайниларим сабаб,мен "бегонадай" бўлиб қолдим.Бу эса мени жуда сиқди.Орадан вақт ўтиб,мана ниҳоят бир куни ҳўжайиним ҳам "Сен яхши яшаяпсан,онам сендек яшамаяпти" дея маломат қилдилар.Мен қўрққан нарса содир бўлган эди,ҳўжайиним ҳам ва ниҳоят укаларидек фикрлай бошлаган эдилар.Ахир бу ҳасад эмасми дея тушунтирдим.Ўша кундан бери,қулоғим остида "ўша гап"жаранглайверади.Эслаган сарим ҳафа бўлиб кетаман.Уйдагиларига ҳозир ҳам ёрдам бериб туришибди,шукр.Лекин опа-сингиллари(турмушга чиқишган ),оналари мендек яшамаса,айб менда эмаску.Менга қилсалар ҳам эрлик бурчларини қиляптиларку.Ҳар кимни Аллоҳ берган ризқи,неъмати бўлади.Бировга кам,бировга кўп.Биров шу ризқни авайлаб-асраб,баракали ейди,биров "эплаб" еёлмайди.Шундай бўлса мендан эмаску ; уларни ҳаётларига аралашиб,улар учун "тўкин ҳаёт"ни қуриб бера олмайманку.Балки уларни наздидаги"мендек яшамаётган"лигига ўзлари сабабчидир."Мен" ҳамки,жуда унақа бой яшамайман,шунчаки шинам уйда,еб-ичарим жойида яшайман.Уйда ўтираманку деб,хотинлардек кийим-кечак,тилла-зар олдиравермайман,ҳўжайиним билан умумий муносабатимиз яхши.Шунчаки яхши яшаш учун интилиб,пул топмасамда,ҳўжайинимга қўл меҳнатим ёки далдам билан ёрдам бергим келади.Тўғри,мен ҳам мукаммал инсон эмасман,камчиликларим бор яширмайман.Лекин қалбимда бирорталарига нисбатан бу шундайку,нега мен бундай деб ўйлашдан қочаман.Одамни,одам бузаркан.Олдин қайниларимга нисбатан қалбимда заррача "ғашлик" бўлмаган.Лекин ҳозир эса,узоқроқ бўлишга ҳаракат қиламан.Ҳар кун Аллоҳдан инсонларга нисбатан қалбимда "ёмон ҳис" қолдирмагин дея қуо қилсамда,бу ҳисдан қутула олмайман.Бу кўнглимни жудаям эзади.Ҳазрат,илтимос дуо қилинг,қалбимда гина-қудурат қолмасин.Ва мен юқорида қайниларим ва ҳўжайинимни муносабатларини ҳасад дея номлашим тўғрими? Уларга нисбатан нотўғри фикр чиқармадимми? Агар,ҳасад бўлган тақдирда ҳам,Аллоҳга дуо қиламан,ўзи инсоф берсин дея.Ассалому алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сизга қалб кенглиги, эрингизга фаросат, қариндошларига инсоф ато қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat