Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарғиш

10:36 / 25.08.2020 | Islombek | 1369

Ассалому алайкум! Мени жаҳлим жуда тез чиқади. Шу пайтда билмай нотўғри иш қилиб қоламан ёки нотўғри гап айтиб юбораман. Кейин эса нотўғри иш қилганимни билиб афсусланаман. Бу характердан қутулишга ҳаракат қиляпман. Аммо яна хато қилиб қўйяпман. Бугун ҳам арзимаган нарсага онам билан тортишдим. Ўзимнинг гапимда қаттиқ туриб олдим. Онам эса мени қарғадилар. У кишига қаттиқ гапириб ҳам юбордим. Кейин эса бундан жудаям афсусландим. Гуноҳларимни Аллоҳ кечирсин. Озгинадан сўнг онам менга яна аввалгидай муомала қила бошладилар. Балки у киши жаҳл устида қарғаб юборгандирлар. Лекин онамга қаттиқ гапирганим ва мени қарғаганлари хаёлимдан кетмади. Шу ҳолатда онамга оқ бўлишим мумкинми? Агар гуноҳ қилиб қўйган бўлсам, лекин тавба қилиб, онамни рози қилсам онамга оқ бўлмайманми? Жаҳл устида билмай қарғаб юборсалар лекин кейин қайтиб олсалар бу қарғиш ўз кучини йўқотадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рози қилинг. Рози бўлсалар оқ бўлмайсиз. Жаҳлни ютишни машқ қилинг. Бу сизни ихтиёрингизда. Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади:


الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ
۝

134. «Улар енгилликда ҳам, қийинчиликда ҳам нафақа қиладиганлар, аччиғини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat