Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни кесадиган амал

00:00 / 30.01.2008 | eski savollar | 551
1.Савол намозда намоз ўқиётган шаҳслардан бирини кулганини эшитса(Кулганларнинг намози бузилишини биламиз) ўзи ҳеч нарса қилмаган бўлса ҳам намози бузиладими?2.Агар намоздан ташқаридаги кишининг кулганини эшитсачи?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Балоғатга етган кишининг тўла тўкис намозда қаҳқаҳали кулмоғи ила унинг таҳорати кетади ва намози бузилади. Бунда қасддан кулса ҳам, ихтиёрсиз кулса ҳам барибир. Қаҳқаҳа ўзига ва яқинида турганларга эшитиладиган кулгудир. Тиши кўринса ҳам, кўринмаса ҳам барибир.Агар сажда ва рукуъи бор намоз ўқиётган одам қаҳқаҳа ила кулса таҳорати ҳам, намози ҳам бузилади.Бу ҳақда бир неча ҳадислар келган.Ибн Адий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Ким намозда қаҳқаҳа ила кулса, таҳорат ва намозни қайтарсин», деганлар. Кулганда овозни ўзи эшитиб бошқа эшитмаса зеҳк дейилади ва бундай кулгу ила намоз бузилади-ю, таҳорат бузилмайди.Ҳеч кимга эшитилмайдиган кулгу табассум дейилади. Табассум ила таҳорат ҳам, намоз ҳам бузилмайди.Намозда кулган одамдан бошқанинг таҳорати ҳам, намози ҳам бузилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat