Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

зуҳо намози

00:00 / 29.06.2009 | eski savollar | 2386
ассалому алйкум ва роҳматуллоҳ ҳурматли домла Шайҳ Хазратлари мен сиздан зуҳо намози ҳақида со'рамоқчи эдим уни о'қиш суннатми уни қайси вақитда о'қиш керак бир ҳадис да келишича уни туянинг боласини оёг'и куядиган даражада кун иссиқ болганда о'қиш керак дейилган базилар уни кун чиққач малум вақитдан кейин о'қиса бо'лади даэйишади домла қайсибири то'г'ри уни қайси вақитда о'қиш керак зуҳо намози неча ракат о'қилади уни чошгоҳ намози ҳам дейиладими ёки чошгоҳ намози бошқаму илтимос тушинтириб беринг ассалому алйкум ва роҳматуллоҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чоштгоҳ намозини муҳофаза (бардавом) қилса, унинг гуноҳлари, агар денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар».Термизий ривоят қилган.Бу намоз икки ракъатдан саккиз ракъатгача бўлади. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракъат ўқиганлар. Унинг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан бошлаб то заволга яқин қолгунчадир. Энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир.

Топ рейтинг www.uz Openstat