Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайнет тизими бўйича савол

00:00 / 06.06.2012 | eski savollar | 746
Ассалому алайкум, муҳтарам шайх! Пайнет тизими бўйича берилган саволни ўқиб чиқиб, қуйидаги саволни бермоқчи эдим.Ҳозирда юртимизда кенг тарқаган Пайнет тезкор нақд пул тўлов тизими бўйича қўшимча савол:Пайнет орқали амалга оширилган тўловлардан тўловни амалга оширган агент 2-4% ва пайнет команияси эса 2% комиссия (ҳизмат хаққи) ушлаб қолишади. Масалан тўловчи ҳисобига 1000 сўм туширса, тўланган суммадан 40 сўмдан 80 сўмгача ушлаб қолинади.Ушбу ушлаб қолинадиган комиссия пулидан бошқа агент учун даромад йўқ. Демак, ушбу комиссияни агент олмаса, даромад қила олмайди, яъни, бу дегани комиссия агент учун ҳизмат хаққи ҳисобланади.Мен юқорида қонуний йўлини ёзиб ўтдим.Бундан ташқари яна шундай агентлар ҳам борки, ҳар бир туширган пул учун комиссиядан ташқари алоҳида 100 сўм хақ ҳам ушлаб қолади. Бу эса ноқонуний, албатта ўз навбатида тўловчи учун зулм ҳисобланади.Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳамда Камолиддин исмли фойдаланувчи берган саволга жавобингизни далил қилиб айтишим мумкинки, қонуний ушлаб қолинаётган комиссиялар ҳалол ҳисобланади, шундайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хизмат ҳаққи бўлса, тўловчи ҳам билиб, рози бўлиб тўласа, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat