Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калом ёки Калом илми нима?

00:00 / 03.02.2008 | eski savollar | 7192
Ассаламу алайкум, Шайх ҳазратлари. Сиздан Калом илми ҳақида сўрамоқчи эдим. Баъзилар “Калом илми” деганда адашган баъзи тоифаларнинг нотўғри ақидасини тушунишса, бошқалар “Калом илми” Аҳли сунна вал жамоанинг соф ақидаси эканини айтишади. Кимдир уни ўрганиш мумкин эмас деса, кимдир уни ўрганиш керак дейди.1. Уларнинг қайси бири ҳақ?2. Ё “Калом илми” аввал адашган тоифаларнинг эътиқодини, кейин эса соф Аҳли сунна вал жамоа ақидасини англатганми?3. Агар шундай бўлса қачон ва нима сабабдан “Калом илми” деган тушунчанинг маъноси ўзгарган?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, калом илми соф Исломий илмдир, деганларнинг гапи юз фоиз тўғри эмас. Шунингдек, калом илми юнон фалсафасининг фарзанди деганларнинг сўзи ҳам тўғри эмас. Балки калом илмида мазкур икки тарафдан ҳам бор. Мутакаллимлар ақийда масалаларида салафи солиҳга ўхшаб фақат Қуръон ва Суннатга суяниб қолмай, баъзи фалсафий ва фикрий гапларни ҳам келтирганлар. Улар аввал Ислом таълимотига биноан эътиқод қилиниши лозим нарсаларни айтиб туриб уларнинг тўғрилигига ақлий далиллар келтиришга ҳаркат қилганлар.Имом Ғазолий бу борада ўртача йўл тутганлар ва илми каломда яхши тараф ҳам салбий тараф ҳам борлигини таъкидлаб, у билан фақат мутахасис олимлар машғул бўлиши кераклигини уқтирган. Бу фикрларни тадқиқ қилиб ўрганган олимлар, илми каломни танқид қилганлар ундаги адашувларни танқид қилганлар. Уни мадҳ қилганлар эса фойдали тарафларини эътиборга олганлар. Шунинг учун унинг ижобий тарафларидан кўп нарсани ўрганса бўлади, деганлар.Имом Ғазолий ақийда бобида Қуръони Карим услуби энг фойдали ва осон экани ва илми калом вақтинчалик чоралигини баён этганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat