Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат беринг!

00:00 / 07.07.2009 | eski savollar | 1919
Хурматли Шайх жаноблари, Аллох таоло умрингизни зиёда килсин. Хайрли ишларингизга Аллох таоло хайр-барака, файз берсин. Сизни Аллох таоло Уз панохида асрасин. Амийн.Бизнинг оилада, умуман кариндошларимникида хам бирон-бир марака харом ароксиз утмайди. Хатто менга хам ушбу харом нарсаларни ичишга, олиб келишга буюришади. Кулимдан келганича каршилик киламан. Лекин бефойда. Кариндошларимнинг катта ёшдагилари хам бу нарсага бефарклар. Узлари намоз укийдилару, аммо бирон-бир базмлари ароксиз утмайди. Арок ичмайдиган кишини, мажбурлаб ичиришга харакат килишади хатто. Харом нарса турган жойда утириш мумин киши учун дуруст эмаслигини укиб, нима килишимни билмай колдим. Бунака жойда утирмай десам, кариндошларимдан ажралиб, ёлгиз колишимга тугри келаяпти. Хеч кайси базмга бормаслигим керак. Эртага агар уйланадиган булсам, менинг туйим хам мана шунака харомсиз утмаслиги аник. Булажак жуфти халолимга хижоб кийдираман десам хам каршиликка учрашим тайин. Мени бир узимнинг кулимдан хеч нарса келмайди. Менга маслахат беринг! Нима килай?Оиламнинг, кариндошларимнинг хаккига дуо килинг Аллох таоло уларни тугри йулга бошласин. Калбларига хадоят берсин. Аллох таборака ва таоло сиздан рози булсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ оила аъзоларингизга ва қариндошларингизга инсофу тавфиқ, рушду ҳидоят берсин. Сиз билган ҳақиқатни уларга ҳам билдирсин. Билганингиз тўғри. Унга амал қилишда сабрли бўлинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat