Ассалому алайкум! Бир яқиним унга етган мусибатлардан озорланиб, руҳий тушкунликка тушгани сабаб, қўлини кесиб, 3-қаватдан ўзини ташлабди. Буни эшитиб анча ҳафа бўлдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин жони узилмабди, ҳозир у касалхонада, буни оқибатида суяги 16 жойидан синган. Мусибатларига келсак, уни тилида фалажлик бор, адашмасам 3-4 ой олдин буйрак кўчиртирган, булар мен билган кассалликлари. Хуллас, олдиндан ҳаста. Шуларни деб депрессияга тушиб қолган менимча. Унга қандай қилиб руҳий далда беришни билмаяпмиз, нима маслаҳат берасизлар, уни қандай қилиб бу ҳолатдан олиб чиқса бўлади? Қандай китобларни ўқишни тавсия қиласизлар қўлланма сифатида?
– Ва алайкум ассалом! “Руҳий тарбия” китобини олиб ўқисин. Валлоҳу аълам!