Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳни кулдирган сахоба

17:30 / 13.09.2020 | Oybek | 2032

Ассалому алайкум! Мен яқинда бир саволда Аллоҳни кулдирган, хурсанд қилган сахоба хақида кўрдим Шундай бўлганми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَبَعَثَ إِلَى نِسَائِهِ فَقُلْنَ: مَا مَعَنَا إِلَّا الْمَاءُ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ يَضُمُّ أَوْ يُضِيفُ هَذَا؟» فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الْأَنْصَارِ: أَنَا. فَانْطَلَقَ بِهِ إِلَى امْرَأَتِهِ، فَقَالَ: أَكْرِمِي ضَيْفَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. فَقَالَتْ: مَا عِنْدَنَا إِلَّا قُوتُ صِبْيَانِي. فَقَالَ: هَيِّئِي طَعَامَكِ، وَأَصْبِحِي سِرَاجَكِ، وَنَوِّمِي صِبْيَانَكِ إِذَا أَرَادُوا عَشَاءً. فَهَيَّأَتْ طَعَامَهَا، وَأَصْبَحَتْ سِرَاجَهَا، وَنَوَّمَتْ صِبْيَانَهَا، ثُمَّ قَامَتْ كَأَنَّهَا تُصْلِحُ سِرَاجَهَا فَأَطْفَأَتْهُ، فَجَعَلَا يُرِيَانِهِ أَنَّهُمَا يَأْكُلَانِ، فَبَاتَا طَاوِيَيْنِ، فَلَمَّا أَصْبَحَ، غَدَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «ضَحِكَ اللهُ اللَّيْلَةَ - أَوْ عَجِبَ - مِنْ فَعَالِكُمَا». فَأَنْزَلَ اللهُ  وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келган эди, у зот аёлларига одам жўнатдилар. (Аёллари) «Бизда сувдан бошқа нарса йўқ», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким буни ўзи билан олиб кетади? [ёки меҳмон қилади?]» дедилар. Шунда ансорлардан бири: «Мен», деди ва уни аёлининг олдига олиб борди-да: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонларига икром кўрсат», деди. У: «Гўдакларимнинг овқатидан бошқа нарсамиз йўқ», деди. У киши: «Таомингни тайёрла, чироғингни ёқ. Гўдакларинг кечки овқат истаб қолишса, уларни ухлатиб қўй», деди. У таомини тайёрлади, чироғини ёқди ва гўдакларини ухлатди. Кейин чироғини тўғрилаётгандек бўлиб туриб, уни ўчириб қўйди. Иккови ўзларини унга (меҳмонга) еяётгандек кўрсатишди ва тунни оч ҳолда ўтказишди. Тонг отгач, у киши эрта билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борган эди, у зот: «Аллоҳ бу кеча икковингиз қилган ишдан рози бўлди [ёки мамнун бўлди]», дедилар. Шунда Аллоҳ: «Ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар зафар топувчилардир» (ояти)ни нозил қилди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat