Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фариштани курган одам

00:00 / 09.06.2012 | eski savollar | 1210
Ассалому алейкум, хурматли Устоз!Рухсат этсангиз бир савол билан мурожат этсам. Бир танишим билан гаплашип колганимда, унинг христиан динини кабул килгани билип колдим ва "нега ундай килдинг, христиан динида нима бор экан шу нарса Ислом динида булмаса, Худо бир деяпсан, христианнинг, буддистинг Худоси бир Худо деяпсан, лекин У сенга Ислом динини кабул кил, Пайгамбар Мухаммад (с.а.в) га ергаш деса, сен нима учун бу буйрукни бажармаяпсан" десам, у менга "Менинг олдимга бир фаришта келди, у менга "Булди енди шу юришинг! Бас кил!" деди" деди. Бу гапига нима дейишимни билмай колдим. Узи ёлгон гапирмайдиган киши. Алкоголли ичимликлар ичмайди, чекмайди (шунинг учун христиан динини кабул килди дейдиган булсам). (Бу киши Козогистонда христиан сектага кирган, улар унга ишларин юритишида моддий ёрдам беришни ваъда килганга ухшайди. Улар уни гипноз ёки шунга ухшаган нарса билан бир нарса килмадими экан?)Устоз, "меним олдимга фаришта келди, мен билан гаплашти, у Ийсо алайхисалом еди, у менга бундай деди..." деган гапларга кандай жавоб беришимиз керак?Кимматли вактингизни олганим учун минг бор узур. Ёзганимда хато кеткан булса мени кечиринг. Куллимнан келганича илм урганияпман, китобларингизни укиб юрман. Килаётган ишларингиз учун куп рахмат. Аллох таъало кабул килгай динимиз учун килаётган ишларингизни ва Узи сизга ёрдамчи булгай!!! Улкан хурмат биланКахарман СапарниязовКоракалпогистон, Нукус.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Унинг “олдимга фаришта келди” дегани ёлғон ва алдамчиликдир. Сиз унга, ўша фариштани менга кўрсат, денг. Ҳозир кўпроқ моддий илинжда уларга эргашаётганлар кўп. Уларга тушунтириш керак. Бизнинг миссионерларнинг кирдикорларини фош қилувчи “Ҳилол.уз.” сайтимиз бор. Ўша сайтга киринг, ҳалиги гумроҳга ҳам уни кўрсатинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat