Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо ва Жума намозининг вақти

00:00 / 28.12.2006 | eski savollar | 11177

Ассалому алайкум. Мен яқинда намоз ўқишни бошладим, ёшим эса 24 да. Аллоҳга шукрки, ҳозир фарзларни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилмоқдаман ва 12 йиллик қазо намозларини ҳам иложи борича ўқишга интиляпман. Лекин бу ўқишда қачон ўқиб бўламан ёки кейинчалик ўқиб бўлдимми ёки йўқми, билолмай беҳаловот юраман. Шунинг учун ҳар намозда 1 фарз ва суннат ўрнига 2 марта худди шу фарзни қазо ниятида ўқисам бўладими? Агар бундай йўл билан қазоларни бажарсам Аллоҳ насиб этса 6 йилда тугатаман ва ҳаловотга эришаман. Илтимос агар мумкин бўлса жавобини беринг ёки бошқа йўлларини ўргатинг. Яна бир саволим жума намози ҳақида. Жума намози пешин намози билан бирга ўқиладими ёки алоҳида-алоҳида ўқиладими? Саволим ажабланарли бўлса узр сорайман ва бу янги намозхонни тўғри тушунасиз деган умиддаман. Нега бу саволни бераяпман, чунки мен муҳожирликда истиқомат қилаётган ҳудудда www.исламиъфиндер.орг сайтидан оладиган маълумотимга кўра пешин 12 га яқин аср эса 15 га яқин ўқилади. Жума намози соат 13 да маъруза бошланади, 13:30 ларда намоз ўқилади. Ҳозир жума кунлари пешинни ҳам, жумани ҳам, асрни ҳам ўқимоқдаман. Жавобларингиз учун олдиндан катта раҳмат айтиб қоламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқишни бошлаганингиз катта бахтингиз. Бу бахт билан сизни чин қалбдан муборакбод этамиз. Қазоларни ўқиш ҳақидаги айтганларингиз тўғри. Шу тариқа ўқиб бораверинг. Жума куни Пешин намози ўрнига Жума намози ўқилади. Иккиси ўқилмайди. Бизнинг саҳифамиздан қолган нарсаларни ҳам ўрганиб боришга ҳаракат қилинг. Саволлар бўлса, бемалол бераверинг. Агар сиз учун бирор фойдали иш қила олсак, бахтиёрмиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat