Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратда ният

00:00 / 13.06.2012 | eski savollar | 3250
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Аллоҳ сиздан рози бўлсин!Ҳазрат фиқҳ.ўз сайтидан қуйидагини ўқиб қолдик. Шу маълумот тўғрими?Савол: Таҳоратни ният қилмай ҳаммомга тушса ёки анҳорларда чўмилса таҳорат ҳосил бўладими ёки қайта таҳорат қилиш керакми?Жавоб: Таҳорат қилиш учун ҳам, ғусл қилиш учун ҳам ният қилиш суннатдир. Агар киши ният қилмаса ҳам, таҳорати таҳорат, ғусли эса ғусл бўлаверади. Намозга лойиқ пок бўлиш учун ният шарт эмас. Шунинг учун бехосдан сувга тушиб кетган, ёмғирда қолган, анҳорларда чўмилган кишиларнинг таҳоратда ювилиши фарз бўлган аъзоларига сув етса, таҳоратли бўлади ва ўша ҳолатда намоз ўқиши жоиз бўлади.اذَا أَصَابَ الرَّجُلَ الْمَطَرُ أَوْ وَقَعَ فِي نَهْرٍ جَارٍ جَازَ وُضُوءُهُ وَغُسْلُهُ أَيْضًا إنْ أَصَابَ الْمَاءُ جَمِيعَ بَدَنِهِ وَعَلَيْهِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ .«Киши ёмғирда ҳўл бўлса ёки оқиб турган дарёга тушиб кетса ва (таҳоратли бўлиши учун таҳорат аъзоларига, ғусл бўлиши учун) бутун баданига сув етса, таҳорати ҳам, ғусли ҳам жоиз бўлади. (Ғусл мукаммал бўлиши учун) оғзига ва бурнига сув олиши фарз бўлади» (Фатвои ҳиндия).ҳттп://www.фиқҳ.уз/долзарб-мавзулар/кундалик-масалалар/277-масалалар.ҳтмлЖавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шу маълумот тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat