Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора

00:00 / 14.06.2012 | eski savollar | 495
Ассалому алайкум ва ракматуллоху ва барокотух Шайх хазратлари, мен бир савол жуда кийнайди бу масалада укишга сизнинг биронта китобингиз булсаю мен бу китобни укимай туриб савол йуллаган булсам минг бора узр сурайман, университетда домла булиб ишлайман хозирги талабалар яъни ёшлар деярли укишмайди дарсларга келишмайди, баъзи бирларини умуман курмайсиз дарс вактида лекин имтихон вакти келганда хаммаси бахо олиш максадида пора таклиф килишади аммо пора харомдир. Окибатда талабаларнинг 20-30% бахо ола олади холос колганларини эса йикита олмайман чунки бунча куп бола имтихондан йикилиши кийин масала. Уларни укишга чакирсангиз хам бефойда. Агар ман бахо куймасам мандан юкори турган одимлардан бахоларини олиб кетиш холатлари хам булди. Хазрат жаноблари саволим шуки: Дарсга кам келган, яхши укимган болалардан пора олиб хайрли йулларга ишлатсам буладими (мисол учун факирларга ёрдам садака ва х.к) ёки узим учун халлолаб олишнинг имкони борми? Университетдаги бошликларим бахо ололмаган болага бахосини куйиб бер деганда бахосини куйиб беришим жоизми?Агар ножуя савло берган булсам олдиндан узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат ОЛЛОХ рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Пора олиш мутлақо мумкин эмас. Бошлиқлар мажбурласа, сиздан бошқасига қўйдириб олишсин. Сиз узр айтинг. Бу иш, яъни, пора, ўз номи ила пора, у миллатни пора-пора қилади. Агар имкон бўлса, ҳозирги порахўрликка қарши курашга қўшилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat