Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз тўғрисида

00:00 / 13.08.2009 | eski savollar | 1043
Ассалому алайкум Шайх хазратлари Сизга Оллоҳнинг раҳмати ва маҳфирати бўлсин. Билмаганни сўраб ўрганиш уят эмас деганлар қадимгилар. Сизага 4 та саволим бор эди. Жавоб учун олдиндан раҳмат.1.Жума кунлари намоз ўқигани борган вақтимда ният қилишда 4 ракат жума номозининг сунатини ўқимоқликни деб ният қилар эдим бир акхонимиз жумада фақат 2 ракат фарз ўқилади қолгани 2 маротаба ўқиладиган 4 ракатдан суннат пешинники деб айтдилар шу тўғрими Мен "Номоз ўқиш" собоқлари китобидан ўргангалигим учун у ерда бу ҳақида ёзилмагн эди.2. Бомдод номозининг суннатида хар доим кафирун сураси билан ихлос сураси ўқилиши шартми. Яна Витири вожиб номозини 1 -кафириун 2-ихлос 3-фалақ суралари ўқилиши белгилаб қўйилганми.3. Номоз ўқишни эндиўрганмоқдаман шу учун узир оддий саволлар бераётган бўлсам "Нафл" номози ва "Ташахуд" номозлари нечи ракатдан ўқилади.4.Бомдод номозидан сўнг ухлаш мумкинми.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Акахонингизнинг гапи нотўғри.2. Бомдоднинг икки ракъат суннатида Кафируун ва Ихлос сураларини зам қилиш яхши. Ҳадисда келган. Лекин шарт эмас. Витр намозида Аълаа, Кафируун ва Ихлос сураларини зам қилиш яхши.“Нафл” намози ортиқча намоз дегани. Яҳни, фарз, вожиб ва суннат намозлардан ортиқа намоз. “Ташахуд” деган намоз йўқ. Сиз “Таҳажжуд” намози демоқчи бўлсангиз керак. Таҳажжуд намози.Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракъатдир.Аллоҳ таоло: «Кечасида таҳажжуд (намози) қил. Сенга нофила бўлур. Шоядки, Роббинг сени мақоми маҳмудда тирилтирса», деган.Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намозни таҳажжуд намози, деб аталади. 3. Шунингдек, бу намозни қиём намози, деб ҳам айтилади.Намоз ҳақида китоблар кўп, олиб ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat