Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром ичимлик айланиб турган дастурхон

00:00 / 18.06.2012 | eski savollar | 902
Ассалому алайкум раҳмтауллоҳу ва баракотуҳ Ҳазрат!!!Сиз муҳтарам зотдан олаётган жавоблар учун жуда ҳам миннатдормиз, ва Сизнинг илмингиз туфайли ҳалқимизнинг диний илмлари кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу қилаётган хайрли ишларингизнинг ажрини Аллоҳ таоло улуғ қилсин. Бахтимизга соғ-омон бўлинг, умрингиз узоқ бўлсин. Омийн. Устоз бир савол беришга ижозат этгайсиз, мен ҳозирги кунда ишлаб келаётган иш жойимнинг Бош Директори мен ишлаётган бўлимнинг ҳамма аъзоларини (5 киши) кечки овқатга таклиф қилган, лекин бунақа зиёфатлар ҳаром ичимликларсиз ўтмайди. Мен ичмасам ҳам бу зиёфатда қатнашасан дейишаяпти. Мана шундай ҳолларда мусулмон одам ҳар қандай ҳолатда ҳам бунақа зиёфатларда қатнашмаслиги керакми ёки иш жойининг директори билан алоқаси ёмон бўлиб қолмаслиги учун борса бўладими? Умуман мана шунақа нозик пайтларда қандай йўл тутишимиз керак?Ассалому алайкум раҳмтауллоҳу ва баракотуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бирор узрни баҳона қилинг. У одам ҳам хафа бўлмасин, сиз ҳам ҳаром бор жойда бўлманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat