Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буюк инсонлар ҳақида....ИЛТИМОС ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАСИН...

00:00 / 18.02.2008 | eski savollar | 1247
Ассалому АЛаикум! СҲайх ҳазратлари ва биродарлар... Ҳазратим сиздан бир иккита боболаримиз ҳақида билсангиз сўрамоқчи эдим, агар эшитган бўлсангиз,,, Мен Хоразм вилоят, Боғот туманида яшайман, қишлоғимизда бир катта мозор бўлган, 1975 йилда бобом уни теварагига кичкина мақбара қурдирганлар, у инсонни яъни мозордаги инсонни Хорасм бобо (Хоразм сўзига алоқаси йўқ дейишади) дейишади, қариларнинг айтишича , у одам асли Маккалик бўлган экан,Шу ерга кўчиб келган бўлса керак... васият қилб ўлганимдан кейин мени ҳўкиз аравага солинглар ва у қаерда чарчаб тўхтаб йиқилса шу ерга кўминглар деган эканлар,,, боболар шу гапларни айтишади, лекин ҳеч ким аниқ бир гап айтолмайди.... У одам айтишларига қараганда бир каромат соҳиби бўлган эканлар, Оллоҳнинг кучи билан бир кўзларини юмиб Маккани кўра олган эканлар дейишади, лекин аниқ бир далил йўқ, биз ожизмиз...Ҳазратим сиз китоблардан ўқиб эшитган бўлсангиз менга қимматли вақтингизни аямасдан жавоб ёзишингизни интизорлик билан кутаман.. ҳа яна битта кичгинагина савол. Хоразм вилоят Шовот туманидаги Юсуф Ҳамадоний ( Улли пир ) Аҳамад Яссавийнинг устози эканлиги ростми, шу ҳақда ҳам озгина тўхталиб ўтишингизни илтимос қиламан, ҳазратим кўп нарса илтимос қилворган бўлсам узр, олдиндан сизга КАТТА РАХМАТ.. Оллоҳдан сизга соғлик саломатлик тилаб қоламан....

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган бобо ҳақида бирор гап билмаймиз.ЮСУФ ҲАМАДОНИЙ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲИБу зот Ҳамадон шаҳрида 440 ҳижрий сана -1048 милодий санада туғилиб, Ҳирот ёки Марвда 535 ҳижрий сана -1141 милодий санада вафот топганлар.Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи заиф баданли, қисқа бўйли, буғдой ранг юзли зот эдилар. У кишининг соқолларида фақат бир оқ тук бор эди. Зоҳидликлари ва тақволари худди Имоми Аъзамники каби эди. У зотнинг тўлиқ исмлари Абу Яъқуб Юсуф ибн Айюб Ҳамадонийдир.Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи ўн саккиз ёшларида Ҳамадондан Бағдодга келадилар ва Мавлоно Абу Исҳоқ ҳазратларидан фиқҳ, ҳадис, тафсир каби илмлардан дарс оладилар. Ўша ерда Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳининг суҳбатларини топадилар. Ўзлари ҳам ваъзу иршод ишларини бошлайдилар. Кейин Бағдоддан Исфаҳонга келиб, иршод ишларини кўпайтирадилар. Такрор Абу Али Фармадий раҳматуллоҳи алайҳининг хизматларига етишадилар. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи ўз суҳбатларида машойихларнинг ҳикматли сўзларини ҳам кўп ишлатар эдилар. У кишининг ҳимматлари олий эди. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи Ҳирот билан Марвнинг орасида бориб келиб турар ва ваъзу насиҳатда давом этар эдилар. У кишидан истифода етганлардан беш одам буюк шайх ва тарийқат намояндалари бўлиб етишдилар. Уларнинг номларини эслаб ўтайлик;Хожа Убайдуллоҳ Баркий, Хожа Ҳасан Антокий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Абдулхолиқ Ғиждивоний ва Хожа Ҳаким Саноъийлар.Ҳазрати хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг бош халифалари Муҳаммад Порсо ҳазратлари ўзларининг «Фаслул Хитоб» номли китобларида Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳининг ҳар бири бир китобга тенг келадиган ҳикматли сўзларидан бир қисмини тўплаганлар.Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини Абу Али Фармадий раҳматуллоҳи алайҳидан олганлар.Хожа Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳи алайҳи шайх Юсуф Ҳамадонийнинг халифаларидан бўлганлар. У киши Бухорода таҳсили илм қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat